Наручники одетые на  женщину

Тошкентда ўғрилик қилган 17 ёшли қиз қўлга тушди

191
(Янгиланган 15:40 17.06.2019)
Ўсмир қиз 9 200 доллар бўлган 2 турдаги заргарлик буюмлари ва “Samsung” русумли мобиль телефонини ўғирлаб кетган.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Тошкентда 17 ёшли ўғри қиз ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 11 апрель куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 17 ёшли В.Ф. исмли қиз 13-даҳада яшовчи 38 ёшли Е.Е. исмли аёлга тегишли хонадонига калит танлаш йўли билан кириб, умумий қиймати 9 200 АҚШ доллари бўлган 2 турдаги заргарлик буюмлари ва “Samsung” русумли мобиль телефонини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида В.Ф. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

191