Рынок в Азербайджане

Қонли қасос: Озарбайжонда собиқ маҳбус она ва унинг икки боласини отиб ташлади

333
(Янгиланган 14:52 17.06.2019)
Бозордаги жанжал икки оила ўртасидаги ашаддий душманлик сабаб юзага келган. Яқинда озодликка чиққан эркакнинг ўт очиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, саккиз киши эса яраланган.

ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. Озарбайжон ғарбидаги бозорда содир бўлган отишмада тўрт киши, жумладан, икки гўдак ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Бўюк Кесик қишлоғи ҳудудидаги бозорда яқинда озодликка чиққан эркак ўт очган. Тўрт киши ҳалок бўлган: она, унинг икки боласи ва бозордаги сотувчи, саккиз киши эса яраланган”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, жанжал икки оила ўртасидаги ашаддий душманлик сабаб юзага келган.

Сўнгги маълумотларга қарашганда, Озарбайжон бозорида ўт очган жиноятчи полицияга таслим бўлган.

Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

333