Преступник за решеткой

Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

156
Фуқаро уч кишини Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, “хизмати” эвазига катта миқдорда пул талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, ўтган йилнинг март ойида 52 ёшли самарқандлик Мирравшан Х. таниши бўлган 49 ёшли фарғоналик Ҳусниддин С.га ўғли ва икки нафар жиянларини Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилган.

Ўз “хизматлари” эвазига жабрланувчидан 1500 долларни санаб олган. Аммо фирибгар ўз ваъдасида турмасдан пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Аввалроқ Тошкентда 1,08 миллиард сўмни ўзлаштириб юборган тадбиркор қўлга олингани хабар қилинган эди.

156
Преступник за решеткой

"UzAutoMotors"га ишга ўтмоқчи бўлган 31 фуқаро фирибгарлар шайкасига алданиб қолди

414
Бир гуруҳ фирибгарлар фуқароларни ишга жойлаб қўйиш ваъдаси билан уларнинг 42 минг доллар пулини ўзлаштириб юборди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. "UzAutoMotors" АЖга  ишга киритиб қўйиш эвазига фуқароларнинг 42 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, "UzAutoMotors" АЖнинг бошқарма бошлиқлари ва бошқаларнинг мурожаатларига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Асака туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилади.

Натижада "U-C" қўшма корхонаси АЖ қўриқлаш хизмати бошлиғи А.Ю., корхона ҳайдовчиси Ж.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб тумандаги "UzAutoMotors" АЖга турли лавозимларига ишга жойлаштириб қўйиш ваъдаси билан 31 нафар фуқаронинг 42 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ю. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

414
Заслуженный артист Узбекистана Хашим Арсланов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арсланов вафот этди

800
(Янгиланган 11:43 30.05.2020)
Маълум бўлишича, актёрнинг вафотига саратон хасталиги сабаб бўлган. Унинг кинодаги сўнгги иши 2019 йилда суратга олинган "101-рейс" фильми бўлди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Ўзбек кино ва театри оғир жудоликка учради. Таниқли эл севган актёр, профессионал дубляж устаси Ҳошим Арслонов 64 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда "Қалампир" нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, актёрнинг вафотига саратон хасталиги сабаб бўлган.

Ҳошим Арслонов 1956 йилда таваллуд топган. 1977 йилда Тошкент театр институтини тамомлаган. 1977 йилдан 2017 йилгача Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида фаолият юритган.

Кино актёри сифатида "Ижарачилар", "Хиёнат", "Сингилгинам", "Сўнгги қўнғироқ", "Фидойилар", "Менинг акам бўйдоқ", "Қасос", "Ёрим-безорим", "Ҳақиқат куни", "Сўзсиз севги", "Чавандоз", "Хўжа Насриддин: ўйин бошланяпти", "Алпомиш", "Марғиёна" каби фильмларда суратга тушган.

Италиянинг Искя шаҳрида халқаро кинофестивалда "Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон" фильмидаги роли учун ғолибликни қўлга киритган ва совриндор бўлган.

Унинг кинодаги сўнгги иши 2019 йилда суратга олинган "101-рейс" фильми бўлди.

Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

800
Председатель Госсовета Корейской Народно-Демократической Республики Ким Чен Ын

Ким Чен Ин эрта ёшдаги интим алоқаларни давлатга хиёнатга тенглаштирди

368
КХДР етакчисига кўра, мактаб ўқувчилари таъқиқланган материаллар ёки кераксиз сайтларга киришмаётганини назорат қилиш учун уларнинг телефонлари ёки бошқа қурилмаларини текшириб бориш зарур

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўсмирлар ўртасидаги интим алоқалар туфайли "маънавиятсизлик тобора ўсиб бораётгани" ҳақида гапирди. Бу ҳақда argumenti.ru хабар берган.

Бундан ташқари, у, эрта содир бўладиган жинсий алоқаларни давлатга хиёнатга тенглаштирди. Ёш йигит-қизларнинг бу сингари ўзини тутиши "душманларга жамиятимизни пораканда қилишда қўл келмоқда", дейди КХДР етакчиси.

New York Post нашрида ёзилишича, Ким Чен Ин буларнинг барчасида капитализм ва порнография айбдорлигини, айнан шу туфайли ўсмирлар бузилиб кетганини қайд этган.

"Сўнгги вақтларда катта синф ўқувчилари ахлоқсиз сексуал оғишларда тобора кўпроқ иштирок этмоқда ва Корея ишчи партияси Марказий қўмитаси уларга қарши қатъий чоралар кўриш бўйича директива нашр этди", - деб баёнот қилган Шимолий Корея етакчиси.

Ҳужжатга кўра, ота-оналар ва мактаб раҳбарияти "тарбиясиз ёшлар учун" жавобгар бўладилар.

Ким Чен Ин "жинсий ахлоқсизлик" ўсишини тўхтатиш йўли ҳақида ҳам фикр билдирган. КХДР етакчисига кўра, мактаб ўқувчилари таъқиқланган материаллар ёки ножоиз сайтларга кирмаётганини назорат қилиш учун уларнинг телефонлари ёки бошқа қурилмаларини мунтазам текшириб бориш зарур.

368