Самарқанд шаҳрида эркак кишининг жасади топилди

391
Ҳозирда қотил қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Самарқанд шаҳрида эркак кишининг жасади топилди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасининг хабар қилишича, 12 июнь куни  Самарқанд шаҳридаги У.Жўрақулов ва И.Каримов кўчалари кесишмасида жойлашган ҳиёбондаги арчалар орасидан осиё миллатига мансуб, 55-60 ёшлардаги номаълум эркак кишининг ташқи кўринишидан жароҳатсиз жасади топилган.

Кўрилган чоралар натижасида Самарқанд шаҳрида яшовчи 30 ёшли З.Н. ўзаро жанжал оқибатида марҳум М.Н.нинг юзига қўли билан урган вақтида у боши билан ерга йиқилиб жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.

Хабарда қайд этилишича, ҳозирда қотил З.Н. қўлга олинган

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

391