Насилие

Рашк қурбони: Гулистонда 21 ёшли аёлнинг жасади топилди

456
Гулистон шаҳрида ижарада яшаган 21 ёшли Ў.А. исмли аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан уйидан топилган.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Жорий йилнинг 18 июнь куни вақтинча Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ижарада яшаган 21 ёшли Ў.А. исмли аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан уйидан топилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни марҳума Ў.А.нинг таниши Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 26 ёшли А.И. рашк оқибатида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

456
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте

Тошкентда автобус “столба”га урилди 5 киши жароҳатланди

165
(Янгиланган 13:12 25.11.2020)
17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган автобус Учтепа тумани, 201-уй қаршисида турган сим ёғочга келиб урилган.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Бугун, 25 ноябрь куни эрталаб соат 07:40 атрофида 17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган, 18-Автобус саройига қарашли бўлган давлат рақами 01 467 UAA бўлган, "ISUZU" русумли автобус Бешқайрағоч кўчаси бўйлаб, Кичик ҳалқа йўли томон бошқариб кетиш чоғида, Учтепа тумани, 201-уй қаршисида турган сим ёғочга келиб урилган.

Натижада ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган, шундан сўнг дарҳол барча жабрланганлар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

165
Банкноты номиналом 1 доллар США

Фарғонада долларфурушлар 17 яшар йигитни талон-тарож қилишди

538
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, уддабурро долларфуруш ушланган. У 22 ёшли Шавкат исмли йигит бўлиб, у бу ишни шахсини аниқлаш имкони бўлмаган "Ислом" ва "Элёр" исмли ҳамтовоқлари билан олдиндан тил бириктирган ҳолда амалга оширгани аниқланган

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Фарғоналик ўсмир долларни банк муассасасида алмаштирмаслик оқибатида талончилар ҳужумига учради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 19 ноябрь куни кундузи рўй берган.

17 ёшли Жалолиддин номаълум шахсларга - долларфурушларга 300 АҚШ долларини сўмга алмаштириб бериш илтимоси билан мурожаат қилган. Долларфурушлар йигитчанинг қўлига 150 минг сўм пул бериб, ундан 300 АҚШ долларини олиб, қолган пулларни автомашинадан олиб беришини айтишган ва "Spark" автомашинасига ўтириб, қочиб кетишган.  

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, уддабурро долларфуруш ушланган. Маълум бўлишича, у 22 ёшли Шавкат исмли йигит бўлиб, терговга қадар текширув жараёнида бу ишни шахсини аниқлаш имкони бўлмаган "Ислом" ва "Элёр" исмли ҳамтовоқлари билан олдиндан тил бириктирган ҳолда амалга оширгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Шавкат М., ҳамда бошқа номаълум шахсларга нисбатан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми  "в" банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Шавкат М., гумон қилинувчи тариқасида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Шавкатжон М., нинг жиноий шерикларини шахсини аниқлаш мақсадида, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

538

Россияда янги камикадзе-дронларини яратиш устида иш олиб борилмоқда

40
“Калашников” концернининг (Ростех) шўба корхонаси Zala Aero Group янги дронларни, шу жумладан камикадзе дронларини яратиш устида иш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. “Калашников” концернининг (Ростех) шўба корхонаси Zala Aero Group янги дронларни, шу жумладан камикадзе дронларини яратиш устида иш олиб бормоқда, деди Ростех давлат корпорациясининг қурол-яроғ комплексининг саноат директори Бекхан Оздоев.

"Калашников гуруҳига кирувчи ZALA AERO GROUP компанияси пилотсиз учар аппаратларини ишлаб чиқаради, жумладан “КУБ”, “Ланцет-1” ва “Ланцет-3”. Улар ҳаммаси тактик ва техник хусусиятлари жиҳатидан хорижий рақобатчилардан яхшироқдир. Бироқ, биз бу билан тўхтаб қолмаймиз, доимо янги дронлар, шу жумладан камикадзе-дронларини яратиш устида ишламоқдамиз" - деди у.

Аввалроқ, Абу-Дабида бўлиб ўтган IDEX-2019  кўргазмасида Калашников “Куб” камикадзе дронини намойиш этган эди. Кейинчалик компания Россияда биринчи бўлиб камикадзе дрон “Ланцет”ни яратди.

Ростех бош директори Сергей Чемезов янги “ZALA Ланцет” мажмуаси разведка, алоқа, навигация ва юқори аниқликдаги зарба элементини ўз ичига олади.

40