Девушка плавает в водоеме. Иллюстративное фото

Қирғизистонда канал сув оқими янги келин куёвни олиб кетди

1289
(Янгиланган 12:41 24.06.2019)
Келин куёвлар икки кундан бери қидирилмоқда, қирғиз томон Ўзбекистон ФВВдан ёрдам сўради.

ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. Қирғизистоннинг Араван туманида канал сув оқими олиб кетган эр-хотин қидирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Таъкидланишича, улар Жанубий-Фарғона каналида чўкиб кетган бўлиши мумкин.

Шу йил июнь бошида ёш жуфтликнинг тўйи бўлди, улар Нур-Обод қишлоғида истиқомат қилган. Куёв 33 ёшда, келин 23 ёшда.

Маълум бўлишича, келин 20 июнь куни соат 11:00 да каналга тушиб кетган. Куёв уни қутқараман деб сувга сакраган, унинг орқасидан яна бир йигит сувга тушди. Охирги сакраган йигит қирғоққа чиқишга муваффақ бўлди, бироқ эр-хотинни сув оқими олиб кетди.

20 июндан буён 20 нафар милиция ва 22 нафар қутқарувчи қидирув ишларини амалга оширмоқда.

Қирғизистон ИИВ ва ФВВ қўшни республика ҳудудида қидирув ишлари амалга оширилишида амалий ёрдам бериш ҳақида Ўзбекистон ФВВга мурожаат қилди.

1289
В Ташкенте произошло ДТП с участием семи автомобилей.

Ганга кўприги устидаги йирик ЙТҲ сабаби айтилди

19
3 та Lacetti, Spark, Nexia, Toyota ва Malibu автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Улар орасида Туркия фуқароси ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Тошкентда 7 та машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳодиса сабабини ўрганди.

Маълум қилинишича, 2 июнь куни соат 19:00 ларда Шайхонтоҳур тумани, Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги Ганга автомобиль кўпригида аниқланмаган “Cobalt” автомобили кескин тўхтаган.  Бу эса еттита бир йўналишда ҳаракатланаётган автомобиллар тўқнашувига олиб келган. Улар ҳаракат давомида оралиқдаги масофани сақламаган. Бу ЙТҲга сабаб бўлган.

ЙТҲ иштирокчилари: 38 ёшли Lacetti ҳайдовчиси О.Н., 28 ёшли Spark ҳайдовчиси А.М., 24 ёшли Nexia ҳайдовчиси Ш., 43 ёшли Lacetti  ҳайдовчиси Туркия фуқароси Б.Т.,  34 ёшли Lacetti ҳайдовчиси З.М., 25 ёшли Toyota ҳайдовчиси С.Э., 29 ёшли Malibu ҳайдовчиси С.Т.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. ЙТҲнинг барча иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

19
Разговор по телефону

Фарғонада учрашувга чиққан аёлни “йигити” тунаб кетди

276
27 ёшли фуқаро телефон орқали танишган аёлни ёлғон баҳона билан хилват жойга олиб борган. Сўнгра унга қўл кўтариб, сирғаларини ечиб олган.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Фарғонада талончилик жинояти фош этилди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса 31 май куни содир бўлган. 27 ёшли фуқаро А.А. телефон орқали ўзидан 10 ёш катта аёл З.Т. билан танишган. Кейин у билан учрашиш учун Яйпан шаҳар марказига келган. Учрашувда аёлга гўёки ўзининг яшаш уйини кўрсатишини айтиб, уни хилват жойга олиб борган. Хилват жойда уни урган ва 2,1 млн сўмлик сариқ металлдан ясалган сирғаларини ечиб олган. Ҳеч ким кўрмаслиги учун воқеа жойидан қочиб қолган.

Тезкор-қидирув давомида талончи ушланган ва З.Т.га тегишли 2 дона сирға мусодара қилинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси  2-қисми “а” банди (Талончилик) билан жиноят иши очилган.

276