Қозоғистонда портлаш содир бўлди аҳоли тезкор эвакуация қилинмоқда

996
(Янгиланган 13:23 24.06.2019)
Қозоғистон жанубидаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди, аҳоли эвакуация қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Қозоғистоннинг Арыси шаҳрида жойлашган 44856-сонли ҳарбий қисмнинг омборхонасида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.

Портлаш бугун эртлаб соат 9:20 да содир бўлган. Маҳаллий аҳоли кучли портлаш, олов ва тутунни кузатмоқда ва ҳатто осколкаларнинг ҳуштак чалиб учиб ўтиши ҳам эшитилмоқда.

Портлаш аҳоли турар жойларига яқин жойда содир бўлгани туфайли аҳоли тезкорлик билан ўз транспорт воситаларида Чимкент шаҳрига чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, Туркистон вилояти акимати ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда. Хусусан, хавфсиз жойларда 15 та эвакуация пунктлари очилган ва одамлар у ерларга эвакуация қилинмоқда. Эвакуацияда 40 та автобус иштирок этмоқда. Маълумот учун Арыси шаҳрида 43 минг киши яшайди.

Бевосита  ёнғин содир бўлган жойда 75 нафар ўт ўчирувчилар ва 16 та ёнғин ўчириш техникаси ва кинологлар бригадаси ишламоқда.

996

Қорақалпоғистонда бемор аёл руҳий касалликлар шифохонасидан қочиб кетди

64
Миллий гвардия ходимлари кўп йиллардан буён даволаниб келаётган руҳий касалликлар шифохонасидан қочиб кетган аёлни муассасага қайтаришда кўмаклашди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Қорақалпоғистонда Миллий гвардия ходимлари руҳий касалликлар шифохонасидан қочган аёлни муассасага қайтаришди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 27 май куни тахминан тонги соат 04:10 да Ақманғит блок постида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари А.Р. ва  Ф.Х. мақсадсиз юрган аёлни тўхтатишган. Ундан нима сабабдан бемаҳалда юрганини сўрашади. Шунда аёлнинг ўзини тутишидан руҳан соғломлиги шубҳа туғдиради. Сўнгра зудлик билан профилактика инспектори чақирилиб, вазиятга ойдинлик киритилади.

У 1982 йилда туғилган У. А. экани аниқланади. Аёл кўп йиллардан бери даволаниб келаётган Қорақалпоғистон Республикаси руҳий касалликлар шифохонасидан қочиб кетган. Ҳозирда бемор касалхонага олиб бориб жойлаштирилган.

64
Грузовой автомобиль наехал на повозку

Фарғонада юк машинаси эшак аравани босиб кетди қурбон бор

252
Эшак аравада бўлган 46 ёшли фуқаро ҳодиса жойида қурбон бўлган. Унинг 13 ёшли ўғли турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Фарғонада юк автомашинаси эшак аравани уриб юбориши натижасида бир киши қурбон бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 26 май куни Бувайда тумани Янгиқадам қишлоғи ҳудудидан ўтган Ўш-Тошкент А-373 автомобиль йўлининг 215 километрида содир бўлган. “MAN” юк машинасининг 28 ёшли ҳайдовчиси Тошкент шаҳар йўналишида ҳаракатлаётиб, йўлнинг ўнг четида эшакка уланган аравада бораётган 46 ёшли Ж.Э. ва унинг вояга етмаган фарзанди 13 ёшли З.Ж.ларни уриб юборган.

Грузовой автомобиль наехал на повозку
Грузовой автомобиль наехал на повозку

Мазкур ЙТҲ оқибатида эшак аравада бўлган Ж.Э. ҳодиса жойида вафот этган, З.Ж. эса турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

252

Марказий Осиёда ёзда аномал жазирама бўлади - иқлимшунослар башорати

0
МДҲ давлатлари синоптиклари тахминига кўра, келаётган ёз фаслида Марказий Осиёда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Марказий Осиёда ёзда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар қилди РИА Новости мавсумий прогнозлар бўйича МДҲ мамлакатлари иқлим бўйича 18-форуми (NEACOF-18) материалларига таянган ҳолда.

Ёзги мавсумда Ўзбекистонда ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ўта иссиқ ҳаво бўлиши эҳтимоли 40%га яқинни ташкил этади.

Иқлимшуносларнинг таъкидлашича аномал иссиқ бошқа минтақаларда, шу жумладан Сибирьда ҳам кузатилиши кутилмоқда.

Экспертлар сўзларига кўра, прогнозлар натижалари ноаниқлиги туфайли ҳозирча ҳаво температураси кўпйиллик ўртача миқдорларга тенг бўлиши кутилмоқда.

0