Мэр Москвы С. Собянин осмотрел ход строительства ЖК ЗИЛАРТ

Россияда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди

207
(Янгиланган 11:43 25.06.2019)
Қурилиш объектида бахтсиз ҳодиса туфайли ўзбекистонлик тўсатдан вафот этган.

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Россияда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси бахтиз ҳодиса туфайли вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош Консулхонаси маълумотига кўра, 23 июнь куни Приморе ўлкасида қурилиш объектида бахтсиз ҳодиса туфайли 1997 йил 23 февралда туғилган Ўзбекистон фуқароси Кунузоқов Зиёдулла Шуҳрат ўғли тўсатдан вафот этган.

Аниқлик киритилишича, фуқаро ушбу ҳудудда 2018 йил июнь ойидан буён қонуний равишда яшаб келган ва кранчи бўлиб ишлаган.

Айни пайтда Бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга олиб келиш масаласи билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган. Шунингдек, Россиянинг Узоқшарқий федерал округи (Амур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморе ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07

207