Knife

Мерос туфайли укасининг турмуш ўртоғи ва қизини пичоқлаб ўлдирган шахс қўлга олинди

216
(Янгиланган 14:16 26.06.2019)
Фуқаро мерос қолган уйни сотишдан тушган 97 млн. сўмни ўзаро тақсимлашда укаси билан юзага келган низо оқибатида укасининг турмуш ўртоғи ва икки нафар қизини пичоқлаб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Наманган вилоятида мерос туфайли укасининг турмуш ўртоғи ва қизини пичоқлаб ўлдирган шахс қўлга олинди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 24 июнь куни фуқаро А.А. (1961 й.т.) мерос қолган уйни сотишдан тушган 97 млн. сўм пул маблағини ўзаро тақсимлашда укаси билан юзага келган низо оқибатида укасининг уйида унинг оила аъзолари билан ўзаро жанжаллашган. Қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган пичоқ билан дастлаб укасининг турмуш ўртоғи Г.М. (1964 й.т.) ҳамда унинг қизлари Х.А. (1987 й.т.) ва Г.А. (1994 й.т.)ларнинг таналарининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

“Олган тан жароҳатлари оқибатида Г.М. ва унинг қизи Х.А.лар ҳодиса жойида вафот этганлар, ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Г.А.нинг ҳаёти сақлаб қолинди”, - дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан қотилга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноятчи тегишли процессуал тартибда ушланган.

216