ИИВ “Шаббода” кафесидаги ёнғин ҳақида маълумот берди

238
Кеча Қора-Қамиш-1 кўчасида жойлашган “Шаббода” кафесида ёнғин содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. ИИВ “Шаббода” кафесидаги ёнғин ҳақида маълумот берди.

ИИВ хабарида айтилишига кўра, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 27 июнь куни соат 20.42да Қора-Қамиш-1 кўчасида жойлашган “Шаббода” кафесида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 21.18 да ўчирилган.

“Ёнғин оқибатида кафенинг том ва ички қисмлари ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентдаги Бек Тўпи бозорида ҳам ёнғин содир бўлган эди.

238