Сильный пожар на автозаправке произошел в Ташкентской области - видео

Тошкент туманидаги АЁҚШда содир бўлган ёнғин сабаблари очиқланди

164
(Янгиланган 13:24 01.07.2019)
Ёнғин оқибатида “МАЗ” ва “Матиз” автомашиналари ёниб зарар кўрган. Ёнғин ўчириш вақтида шу МЧЖ ишчиси куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Тошкент туманидаги АЁҚШда содир бўлган ёнғин тафсилотларини очиқлади.

Маълум қилинишича, Тошкент туманида 1 июль соат 00.45 ларда “Обод Капитал” МЧЖга қарашли АЁҚШдаги ёқилғи сиғимига 30 ёшли Н.И. бошқарувидаги “МАЗ” ёқилғи ташиш автомашинасидан ёқилғи тўкаётганида ёнғин содир бўлган.

Сильный пожар на автозаправке произошел в Ташкентской области - видео
МЧС
Сильный пожар на автозаправке произошел в Ташкентской области - видео

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 01.46да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида АЁҚШ оператор биносининг 40 кв.м. майдонида томи, шифти, ички жиҳозлари, МЧЖ ҳужжатлари, “МАЗ” ёқилғи ташиш ва шу ерда бўлган “Матиз” автомашиналари ёниб зарар кўрган.

Шунингдек, ёнғин ўчириш вақтида шу МЧЖ ишчиси куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.

“Ёнғин “МАЗ” ёқилғи ташиш автомашинаси ҳайдовчиси Н.И. ёқилғи тўкиш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаганлигидан келиб чиққанлиги аниқланган”, - дейилади ИИВ расмий хабарида.

Ҳозирда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

164
Преступник за решеткой

Фарғона вилоятида бир гуруҳ “Ҳизб ут-Таҳрир”* аъзолари ушланди

251
(Янгиланган 19:01 28.05.2020)
Уларнинг яшаш манзилларида экстремистик мазмундаги адабиётлар мавжудлиги аниқланган ва улар белгиланган тартибда мусодара қилинган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. 2020 йилнинг май ойида Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган “Ҳизб ут- Таҳрир”* террорчилик ташкилотини бир гуруҳ аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, улар муқаддам ушбу ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиқишган. Уларга кўрсатилаётган ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий кўмакка қарамасдан ҳамфикрлари билан жиноий тил бириктириб, аҳоли орасида “Ҳизб ут-Таҳрир”* ғояларини ва адабиётларини тарқатиш, муқаддам жазо муддатини ўтаб чиққан “таҳрирчилар”ни жиноятга жалб қилиш орқали ташкилот сафини кенгайтиришга қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этишган.

Ҳибсга олинган шахсларнинг яшаш манзилларида экстремистик мазмундаги адабиётлар мавжудлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда холислар иштирокида расмийлаштирилиб олиб қўйилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Уларнинг Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган жиноий алоқаларини аниқлаш ва тергов ҳаракатларига жалб қилишга қаратилган суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

* Қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

251
Младенец

Навоийда 3 ойлик ўғлини квартирага алмаштираётган аёл қўлга олинди

65
33 ёшли аёл отаси билан биргаликда норасида ўғлини нархи 250 миллион сўм турадиган уч хонали квартирага алмаштирмоқчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Навоийда 3 ойлик боласини уч хонали квартирага алмаштираётган аёл қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.

33 ёшли З.О исмли аёл 2020 йилда туғилган ўғлини тахминий нархи 250 миллион сўм турадиган уч хонали квартирага алмаштираётган вақтда қўлга олинган.

Задержана женщина, намеревавшаяся продать 13-летнего сына
Следственный департамент при МВД Республики Узбекистан

Аниқлик киритилишича, аёл ушбу жирканч ишни отаси билан ҳамкорликда амалга оширишга уринган.

Аёл ва унинг отаси 23 май куни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир пайтида қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда 13 ёшли ўғлини сотишга уринган она қўлга тушгани хабар қилинган эди.

65
Шавкат Мирзиёев с супругой 30 сентября посетили комплекс Тадж-Махал в Агре

Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева турмуш қурганига 37 йил бўлди

21
(Янгиланган 23:09 28.05.2020)
Ота-онам турмуш қурганларининг 37 йиллигини нишонламоқдалар, деб ёзган Шаҳноза Мирзиёева ўзининг Инстаграмида.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева турмуш қурганига 37 йил бўлди. Бу ҳақда оиланинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева Инстаграммида маълум қилди.

Шахноза Мирзиёева
Шавкат Мирзиёев и Зироат Мирзиёева

"Бугун, мен учун энг азиз бўлган инсонлар ҳаётида муҳим сана. Ота-онам турмуш қурганларининг 37 йиллигини нишонламоқдалар.

Сиз – самимий севги, садоқат ва ўзаро ҳурматнинг ёрқин намунасисиз. Аллоҳ инояти билан барчамизнинг оилаларимиз худди сизники каби мустаҳкам ва бахтли бўлишини тилаб қоламан”, - деб ёзган Шаҳноза Мирзиёева.

21