Водолазы обследуют акваторию Балтийского моря

Қирғиз йигитни сув оқими олиб кетди: фожиа ҳомиладор рафиқаси туғилган кунида юз берди

253
(Янгиланган 14:10 01.07.2019)
Қирғизистонлик йигит Аламудун дарёсига тушиб кетди – бахтсиз ҳодиса ҳомиладор рафиқасининг туғилган кунида содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Ҳомиладор Айпери Тойчинова 26 ёшли турмуш ўртоғини қидирув ишларида ёрдам берилишини сўради. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 29 июнь куни Аламудун дарёсининг кучли оқими Султон Бакаевни олиб кетди.

Фожиа ҳақида хабар қутқарувчиларга шанба куни соат 13:14 да келиб тушди. Бошида қидирув-қутқарув ишларида 35 киши иштирок этди, якшанба куни уларнинг сони 100 тага етди.

Йигит ўтин ёраётган бўлган ва эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб кетган бўлиши мумкин.

Тойчинова у нега дарё олдига тушганини билмайди, бироқ унинг турмуш ўртоғи ўтин ёрганини рад этади. Аёл бахтсиз ҳодиса унинг туғилган кунида содир бўлганини айтади.

Айпери Тойчинова ижтимоий тармоқда қидирув ишларида ёрдам берилиши ҳақида пост ёзди.

253