Пешеходный переход в Ташкенте

Пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қўлга олинди

226
(Янгиланган 14:28 04.07.2019)
Ҳайдовчи 21 ёшли пиёдани уриб юборган ва воқеа жойидан яширинган. Натижада фуқаро олган жароҳат туфайли ҳалок бўлган.

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Қашқардарёда пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қўлга олинди.

ИИВ хабарига кўра, 25 май куни номаълум ҳайдовчи Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлининг 16-км.да 21 ёшли пиёда Д.Т.ни уриб юборган ва воқеа жойидан яширинган.

Натижада Д.Т. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жинояти иши қўзғатилган эди.

“Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Яккабоғ тумани Жийда қишлоғи, Жийда МФЙда яшовчи 33 ёшли Б.Ҳ. ўзининг “Дамас” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

226