Рулетка и игровые фишки

Тожикистонлик эркак рафиқаси ўғирлаган пулни қиморда ютқазиб қўйди

435
Бошқирдистонлик ғазначи аёл банкдан 20 миллион рублни олиб чиққан, уларни турмуш ўртоғи қимор ўйинда ютқазиб қўйди.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Тожикистонлик эркак рафиқаси томонидан банкдан ўғирланган 20 миллион рублни қимор ўйинда ютқазиб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости. 

“Ҳозир у Москвага телекўрсатувда иштирок этиш учун боришни истамоқда. У банкга пулларни қайтариш учун россияликлардан ёрдам сўрамоқчи. У рафиқаси қамоқхонага тушишини хоҳламаяпти”, - деб маълум қилди суҳбатдош.

Бошқирдистонлик аёл 27 май куни Салават шаҳридаги “Росселхозбанк” филиали банкида ўғирлик қилишда гумонланмоқда.

Расмий маълумотга кўра, 36 ёшли аёл катта миқдорда пулни, хусусан 140 минг доллар, 100 минг евро ва 9 миллион рублни яширган. Кейин у ишдан ваҳлироқ кетиш учун жавоб сўраган. Рухсат олгач, ҳамкасблар билан ҳайрлашиб, ишдан кетган.

Кечки текширувда пул етишмаслиги аниқланди. Ғазначи уйига полиция юборилди, бироқ у қочиб кетган экан.

Таъкидланишича, аёл билан унинг 41 ёшли турмуш ўртоғи, Тожикистонда туғилган, икки нафар 8 ва 11 ёшли қиз фарзанди, 40 ёшли синглиси ва 63 ёшли отаси қочиб кетди.

Бундан кейин ҳуқуқ тартибот орган ходимлари оилани қидирувга берди.

Бир ҳафтадан сўнг ғазначи Қозон шаҳридаги ижарадаги уйда қўлга олинди. ИИВ маълумотига кўра, аёл ёнида банкдан олинган пуллар бўлмаган.

435