Нож в руке

Чилонзорда 28 ёшли эркак пичоқлаб ўлдирилди Бош прокуратура

350
Икки фуқаро меҳмончиликка боришган. У ерда улар спиртли ичимликлар истеъмол қилишган.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Чилонзор туманида содир этилган қотиллик фош этилганини маълум қилди.

Хабарда таъкидланишича, 7 июль куни фуқаролар Ю.М (1976 й.т., эркак) ва А.Г.лар (1991 й.т., эркак) Чилонзор тумани, 8-мавзеда жойлашган хонадонларнинг бирига меҳмонга боришган. У ерда спиртли ичимликлар истеъмол қилишган.

8 июль куни соат 06:00 ларда ўрталарида келиб чиққан жанжал натижасида Ю.М. фуқаро А.Г.нинг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноятчига нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қотил тегишли процессуал тартибда ушланган.

350
Насилие

“Ўғлимни ўзингга иситиб олдинг”: Тошкентда бир аёлни уч киши қийноққа солди

552
Икки нафар муқаддам судланган аёл ва уларнинг дугонаси 29 ёшли Г.Э.ни таҳқирлаб калтаклади. Аёллардан бири жабрланувчини ўғлини ўзига иситиб олишда айблаган.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони ўрганиб чиқди. Унда 3 нафар аёллар бошқа бир аёлни таҳқирлаб калтаклаётгани акс этган.

Маълум бўлишича, ҳодиса 7 август куни Сергели туманида содир бўлган. Аёлларнинг шахслари аниқланган: 41 ёшли фарғоналик М.М. (муқаддам қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш моддаси билан судланган) 35 ёшли сурхандарёлик Ш.П. (муқаддам ўғрилик моддаси билан судланган) ва 23 ёшли фарғоналик Ш.К. Жабрланувчи – 29 ёшли фарғоналик Г. Э.

М.М. жабрланувчини ўғлини ўзига сеҳрлаб олишда айблаган. Шунинг учун дугоналари билан уни адабини бериб қўймоқчи бўлган. Сўнгра буни видеога олиб, жабрланувчини шарманда қилиш учун интернетга жойлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан куни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 110 моддаси 1 қисми (қийнаш) билан жиноий иш очилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

552
В Навоийской области задержаны золотоискатели

Навоийда олтин “шайдолари” қўлга олинди

503
Учқудуқ туманида эски олтин конидан таркибида олтин зарралари бўлган тошларни ноқонуний йўл билан қазиб олаётганлар ушланди. Улардан мусодара қилинган қопларда 230 миллион сўмлик олтин борлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги “Айгул-партия” эски олтин конидан таркибида олтин зарралари бўлган тошларни ноқонуний йўл билан қазиб олаётган икки фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фуқаро Т.Ж. ўзининг “Форд” автомашинасида 17 та қопга жойланган 1264 кг таркибида олтин зарралари бўлган майда тошларни, фуқаро Ш.М. эса худди шундай русумли машинасида 33 та қопга жойланган 1654 кг тошларни олиб чиқиб кетаётганида тўхтатиб қолинган.

Мутахассислар фуқаро Т.Ж. ўзлаштирган тошлардан 148 гр (89 млн сўм), фуқаро Ш.М.дан олинган тошлардан эса 234 гр (141 млн сўм) миқдордаги олтин моддаси борлиги аниқлашди.

Ҳозирда Новоий вилояти Учқудуқ тумани ИИБ ходимлари мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

503

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

292
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

292