Возле угольного разреза Ангрен произошел сход оползня

Тошкент яқинида улкан ер кўчкиси содир бўлди

368
(Янгиланган 10:08 10.07.2019)
Ангрен кўмир конида ҳажми 25 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. Тошкент вилоятида жойлашган Ангрен кўмир конида ҳажми 25 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Темир йўллари.

“8 июл куни соат 15:30 да Ангрен кўмир конининг шимолий томонида ҳажми 25 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди”, - дейилган хабарда.

Кўчкиси содир бўлишининг асосий сабаби – апрел ойида ёғингарчилик миқдори бир неча йиллик нормадан ортиқ бўлиши туфайли, ер ости сувларининг даражаси кўтарилиб кетган. Натижада ер ости сув босими ортиб, қирғоқни ушлаб турган қум-тупроқ ерлар ювилиб кетган ва қирғоқ қулаб тушган – дейилган ЎТЙ хабарида.

Хабарда шунингдек, ушбу ер кўчкиси муҳандислик коммуникацияларига, автомобил йўллари, темирйўл ва Ангрен кўмир конига хавф туғдирмаётганини қайд этилган.

368