МЧС сообщило подробности пожара в Андижане

Тошкент вилоятида болалар уйга ўт қўйиб юборишди

302
(Янгиланган 15:01 10.07.2019)
Ёнғин оқибатида уйнинг 90 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Тошкент вилоятида болалар шўхлиги ёнғинга сабаб бўлди.

Ўзбекистон ДЁХХ хабарига кўра, 9 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Янги ҳаёт” МФЙ Янги ҳаёт кўчаси 16-уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида туман ЁХБ диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб борган 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида уйнинг 300 кв.метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Шунингдек, ёнғинда фуқароларни тан жароҳати олишларига ва ҳалок бўлишларига йўл қўйилмаган. Ёнғин оқибатида уйнинг 90 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

“Ҳодисанинг тахминий келиб чиқиш сабаби болалар шўхлиги”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

302
В ДТП в Бухарской области погибли водитель и пассажир машины скорой помощи

Бухорода тез ёрдам машинаси иштирокидаги ЙТҲда 2 киши қурбон бўлди

158
Пешку туманида “Damas” тез ёрдам машинаси “Isuzu”га келиб урилди. Натижада “Damas” ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Бухоро вилоятида “Damas” тез ёрдам машинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

ЙТҲ 7 июль куни А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 345-километрида содир бўлган. “Damas” тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги сабаб йўл четида тўхтаб турган “Isuzu” юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Ҳодиса натижасида “Damas” ҳайдовчиси 32 ёшли Е.П. ва йўловчиси 28 ёшли А.Х.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

158
Теглар:
ЙТҲ, Бухоро
Девушка в поле

Бухорода жанжаллашган қайнота ва куёвни ажратмоқчи бўлган аёл дўппосланди

219
Бухорода 30 ёшли қайнота куёви билан жанжаллашган. Қайнота уларни ажратиш учун келган аёлни дўппослаган.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Бухорода қайнота ва куёвнинг жанжали жиноят иши очилиши билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Ҳодиса 26 июнь куни Бухоро шаҳрида жойлашган Перинатал маркази олдида содир бўлган. 30 ёшли Н.Р. куёви Ж.С. билан жанжаллашган. Бунга ўзаро олдиндан бўлган келишмовчилик сабаб бўлган. Н.Р. уларни ажратиш учун келган аёлни дўппослаб, ўртача оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

219
Теглар:
ҳодиса, Бухоро
Сборная Узбекистана по футболу

Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари Тошкентда ўртоқлик ўйинини ўтказади

0
Ўзбекистон ва Эрон футбол бўйича терма жамоалари 7 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида ўртоқлик ўйинини ўтказади.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилмоқда.

“Эрон Ислом Республикаси футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 7 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши белгиланди”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябрь ва ноябрь ойларида ўтказади. Ушбу баҳслар олдидан МТЖ учун сентябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 4 сентябрь куни Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоаларининг ўртоқлик ўйини режалаштирилгани хабар қилинган эди.

0