Вид на центр Праги. Чехия

Чехиядаги санаторийда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

314
2019 йил 10 июнь куни Чехиянинг Карлови Вари шаҳридаги санаторийлардан бирида Ўзбекистон фуқароси вафот этди.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Ўзбекистон Берлин шаҳридаги элчихонаси  маълмотига кўра, 2019 йил 10 июнь куни Чехиянинг Карлови Вари шаҳридаги санаторийлардан бирида Ўзбекистон фуқароси Н.Ж. вафот этди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Айни пайтда элчихонанинг консуллик бўлими марҳумнинг қариндошлари ва Прага шаҳридаги ўзбек диаспораси вакиллари билан биргаликда консуллик-ҳуқуқий масалаларни, жумладан жасадни ватанга юборишни ҳал қилмоқда.   

314

Бош прокуратура Сурхондарёда судьяларнинг обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

21
Ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Сурхондарё вилоятида  судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилганлиги ҳақидаги хабарни ўрганмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган”, - дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабарида.

Хабарда иш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши қўшимча қилинган.

21
Теглар:
Бош прокуратура, суд, Сурхондарё
Страшное ДТП в Кашкадарьинской области: погибли двое, шестеро госпитализированы

Қашқадарёда даҳшатли ЙТҲ: икки қурбон бўлди, олти киши касалхонада

618
“Chevrolet Orlando” ҳайдовчиси йўл белгилари ва светофорнинг тақиқловчи ишорасини менсимаган ва юк машинасига келиб урилган. ЙТҲ оқибатида 7 ва 4 ёшли бола ҳам жароҳат олган.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Қашқадарё вилоятидаги аянчли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

Ҳодиса 12 июль куни соат 00:20 ларда Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р 87 автомобиль йўлининг 47 километрида содир бўлган. “Chevrolet Orlando” машинасининг 44 ёшли ҳайдовчиси М.М. иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётиб, 2.4. “Йўл беринг” йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаган. Бунинг оқибатида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган “DAF SXF 105” русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ “Chevrolet Orlando” машинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бирининг умрига зомин бўлган.

Бундан ташқари, 6 нафар йўловчи олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган. Улар орасида 7 ва 4 ёшли болалар ҳам бор.

618
Теглар:
ЙТҲ, Қашқадарё