Тошкентда юк машинаси метро кўпригига бориб урилди

240
(Янгиланган 11:49 12.07.2019)
Юк машинаси ва унга ўрнатилган контейнер метро кўпригига бориб урилган.

ТОШКЕНТ, 12 июл - Sputnik. Тошкентда юк машинаси метро кўпригига бориб урилди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” УК хабар берди.

Ҳодиса 11 июль куни содир бўлган. Хабарда қайд этилишича, Байналминал кўчасидан Бунёдкор кўчаси томон ҳаракатланаётган юк машинаси ва унга ўрнатилган контейнер метро кўпригига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида метро кўпригига зарар этмаган.

240
Бахриддинова Одина Каюм кизи, 2007 года рождения

Уйдан чиқиб, қайтиб келмади: бедарак йўқолган 13 яшар қиз қидирилмоқда

563
(Янгиланган 18:32 14.08.2020)
Одина Бахриддинова Чилонзор тумани, 6-квартал, 52-уй манзилида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Бедарак йўқолган 13 ёшли Одина Бахриддинова қидирилмоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

2007 йилда туғилган Бахриддинова Одина Қаюм қизи жорий йилнинг 8 август куни тахминан соат 10.45 да Чилонзор тумани, 6-квартал, 52-уй манзилида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 150 см., сочлари тўқ жигар ранг, юзи юмалоқ, кўзлари қора.

Кийимлари: қора калта кўйлак, оёқларига “босоножка” кийган.

“Қидирувга ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотлар ҳақида қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз: 71-232-30-40, 71-232-40-50, 71-278-58-40 ёки 102, шунингдек қизнинг қариндошларининг рақамлари: 99-646-85-03, 91-548-67-47, 99-842-60-11”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бедарак йўқолган14 ёшли Мадинабону Абдураҳмонова қидирилаётгани ҳақида хабар берилганди.


563
Мужчина имитирует вскрытие автомобиля

Чирчиқ шаҳрида автоўғри ўсмирлар бандаси қўлга олинди

296
(Янгиланган 10:28 14.08.2020)
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида жиноятчилар процессуал тартибда ушланиб, улардан ўғирланган буюмларнинг бир қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Чирчиқ шаҳрида оқшомлари автомобилларни тунаш билан шуғулланган ўсмирлар гуруҳи қўлга олинди, улар эндиликда судда жавоб беради, деб хабар қилмоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, тўрт ўсмир (бир нафари муқаддам судланган)дан ташкил топган банда талон-тарож ишларини жорий йилнинг 27 июнидан 5 июлига қадар бўлган санада амалга оширган.

Улар тунги вақтда турли русумдаги 5та автомашиналар олд эшикларини бир хил усулда бузиб очиб, автомашина ичидаги нарса-буюм ва нақд пулларни талон-торож қилишган. Ўсмирлар томонидан машина эгаларига жами 12 410 000 сўм миқдорда моддий зарар етказилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида жиноятчилар процессуал тартибда ушланиб, улардан ўғирланган буюмларнинг бир қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Э.Б., Ф.М., М.К. ва О.Т., лар жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйича жиноят ишлари бўйича судга юборилган.

296
Подпись документов

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди

165
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланди.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланди:

1. Камилов Абдулазиз Хафизович - ташқи ишлар вазири;

2. Арзиев Фарход Нуритдинович - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

3. Хамраев Эркин Жалилович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

4. Неъматов Илхамджан Туйчиевич - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

5. Сидиков Фурқат Ахмедович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

6. Асадов Шерзод Икромович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

7. Иргашев Исматилла Раимович - Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили;

8. Абдувахитов Абдужабар Абдусаттарович - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори;

9. Назаров Рахматулла Джурабаевич - ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси;

10. Ходжаев Ашраф Баходирович - Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти директори;

11. Азизов Бобур Бахтиёрович - Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори;

12. Турсунов Фаррух Исламджанович - Ташқи ишлар вазирлигининг Йиғма ахборот-таҳлил департаменти директори;

13. Хасанов Илхом Ахмаджонович - Ташқи ишлар вазирлигининг Кадрлар ва таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи.

165