Знак аварийной остановки

Сирдарёда автобус ағдарилиб кетди, 16 киши жароҳатланди

156
(Янгиланган 12:02 12.07.2019)
Беморларга зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг 9 нафари Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилоят филиалига ётқизилган. Ҳозирда шифокорлар беморлар ҳаёти учун курашмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 июл - Sputnik. 11 июль куни соат 10:48 атрофида Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани М-34 трасса йўлида ҳаракатланаётган Isuzu автобуси йўлдан чиқиб кетиб, автоҳалокат содир бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, воқеа натижасида 16 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. Беморларга зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг 9 нафари Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилоят филиалига ётқизилган, 7 нафарига эса жароҳати енгил бўлганлиги сабаб амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатилган. Вафот этган беморлар йўқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилди. Айни пайтда малакали жарроҳ, нейрожарроҳ, травматолог, ортопед, реаниматолог-анестезиолог, невролог каби шифокорлар марказнинг Сирдарё вилоят филиалидаги беморлар ҳаёти учун курашмоқда.

Тунда йўлга чиққан автобусларни ЙПХ кузатиб боради – янги қонун

Шунингдек, улар учун зарур тиббий дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилган.

156