Фуқаро Ўзбекистонга қурол олиб ўтишга уринди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишПистолет Макарова
Пистолет Макарова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Божхоначилар қуролни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахсни тўхтатиб қолишди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Божхона ходимлари томонидан қурол-яроғларни ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузилиш ҳолати фош этилди.

Қўмита хабарига кўра, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаро П.В. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Ўзбекистонда қурол муомаласи тартибга солинади

Мазкур фуқаронинг қўл сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда унинг сумкасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда божхона ходимларига маълум қилинмаган “Макаров” пневматик тўппонча ҳамда 2 дона кислород балончалик патронлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентда ўқувчи мактабга ўзи билан бирга пневматик тўппонча олиб келди

Янгиликлар лентаси
0