Машина скорой помощи

Қашқадарёда фуқаро унинг дўконини бузмоқчи бўлган ҳоким ўринбосарини ёқиб юборди

509
(Янгиланган 14:00 23.07.2019)
Қашқадарёлик тадбиркор амалдорнинг юзига елим идишда бўлган бензинни сепиб, уни ёқиб юборган. Танасининг 35—40 фоизи куйган ҳоким ўринбосари шифохонага ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Қашқадарёда дўконларни буздираётган туман ҳокими ўринбосари ёқиб юборилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри Бош прокуратура маълумотига асосланиб хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаев “Ҳисор Сарлочин” компаниясига тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда мазкур жамиятда ишловчи фуқаро Б.И. ўзига тегишли савдо дўконини бузилишига фаол қаршилик кўрсатиб, Туймаевнинг юзига елим идишда бўлган бензинни сепиб, уни ёқиб юборган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатда туман ҳокими ўринбосари танасининг 35—40 фоизи куйиб, шифохонага ётқизилган.

“Фуқаро Б.И.га нисбатан эса туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва у ушланган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

509