Футбол майдончасидаги жанжал 18 ёшли йигитнинг ўлими билан якунди

423
Фарғона туманида 26 ёшли фуқаро танишини ўзаро жанжал вақтида урган.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Фарғона туманидаги футбол майдончасида юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди.

ИИВ хабарига кўра, 7 август куни 26 ёшли А.Ғ. Садо кўчасида жойлашган футбол майдончасида ўзаро жанжалда таниши 18 ёшли И.У.нинг юзига қўллари билан урган. И.У. эса зарбадан боши билан ерга йиқилиб тушган.

Натижада жабрланувчи касалхонага келтирилади. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан касалхонада вафот этади.

Ҳозирда жиноятчи ушлаган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

423