Задержание преступника

Тошкентда Mazda 3 машинасини ўғирлашда гумон қилинган икки шахс қўлга олинди

149
ИИББ уларни қидирувга берган эди. Маълум бўлишича, жиноятчилардан бири муқаддам бир неча марта судланган.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Тошкентда Mazda 3 автомобилини ўғирлашда гумон қилинган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда.

Машинани муқаддам бир неча марта судланган 27 ёшли Альберт Н. ҳамда муқаддам судланган 26 ёшли Денис Ш. ўғирлаб ташлаб кетгани аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИББ Юнусобод туманида Mazda 3 автомобилини ўғирлашга алоқадорлиги бўлиши мумкин бўлган шахсларни қидирувга бергани хабар қилинган эди.

149