Тошкентда “арзон” нархда доллар олмоқчи бўлган эркак йирик маблағидан айрилди

© Sputnik / СтрингерУзбекские денежные знаки - сум
Узбекские денежные знаки - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахтда фирибгар аёл 41 ёшли эркакнинг ишончига кириб, уни чув туширди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Тошкентда “арзон” нархда доллар олмоқчи бўлган эркак йирик маблағидан айрилди.

Ключи в руках. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада фуқаро Россияда бўлган танишининг уйини сотиб юборди

ИИББ хабарига кўра, 41 ёшли А. мурожаат қилиб, ўз аризасида 34 ёшли И.га нисбатан чора кўришни сўраган. Фирибгар аёл унга 460 млн сўмни банкдан "арзон" нархда – 7 000 сўмдан ҳисоблаб, 65.700 АҚШ долларини олиб беришини ваъда қилган. Фирибгарнинг сўзларига ишонган фуқаро унга 2019 йил январ-март ойларида, умумий ҳисобда 460 млн сўм пулни бериб юборган.

Интернет-фирибгарлар ўзбекистонликларни қандай чув туширмоқда?

Бироқ фирибгар аёл ваъдасида турмаган ва пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон  ЖКнинг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилди.

Янгиликлар лентаси
0