Машина после ДТП. Иллюстративное фото

Қозоғистондаги ЙТҲ 2 нафар ўзбекистонлик аёлнинг умрига зомин бўлди

270
Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

ТИВ хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида 3 киши, жумладан, 2 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари М.И. ва Г.Т. вафот этган.

Ҳозирда ЙТҲ бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, бош консулхона вазиятни назоратга олган ва марҳумаларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.

270