Америкага бориш орзуси қимматга тушди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишГорода мира. Нью-Йорк
Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда АҚШга ишга бормоқчи бўлган аёл фирибгар тузоғига илиниб, йирик маблағидан айрилди.

ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Самарқандда АҚШга ишга бормоқчи бўлган аёл фирибгар тузоғига илиниб, йирик маблағидан айрилди.

Иностранные граждане в очереди на дактилоскопическую регистрацию, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазирлиги четга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларга зарур эслатма билан чиқди

ИИВ хабарига кўра, 2018 йил сентябрь-ноябрь ойларида Пастдарғом туманида яшовчи 33 ёшли Ш.Т.Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида фуқаро 35 ёшли Г.С. исмли аёлни АҚШга ишга юборишликни айтиб, ундан 35800 АҚШ долларини олган.  

Қайд этилишича, у шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Т.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0