Knife

Олмалиқда фуқаро 18 яшар укасининг бўйнига бир неча марта пичоқ санчди

248
(Янгиланган 12:59 21.08.2019)
Олмалиқда фуқаро укасининг ўлимига сабабчи бўлди. Ёш йигитнинг эрта ҳаётдан кўз юмишига телефон талашиш олиб келган.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Олмалиқ шаҳрида фуқаро укасининг умрига зомин бўлди.

Бош прокуратура хабарига кўра, Абдулла Қаҳҳор кўчасида яшовчи М.А. (1994 й.т.) укаси А.А. (2001 й.т.) билан уяли телефон аппаратини талашиб қолган. Натижада улар ўртаси ўзаро жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида фуқаро ошхона пичоғи билан укасининг бўйин соҳасига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган.

“А.А. отаси томонидан шифохонага олиб борилаётган вақтда, йўлда вафот этган”, - дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.

248