Қашқадарё вилоятида МИБ инспекторлари калтакланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваСотрудник Бюро принудительного исполнения производит обход адресов должников
Сотрудник Бюро принудительного исполнения производит обход адресов должников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан “Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Қашқадарё вилоятида МИБ инспекторларига жароҳат етказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

кулак, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
МИБ ходимлари калтаклагани бўйича расмий маълумот берилди

Хабарда айтилишича, 23.08.2019 йил соат 17:30 ларда МИБ Косон туман бўлими давлат инспекторлари туманнинг Қуйибоғ маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Қ.нинг хонадонига электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатларининг қонунийлигини текшириш учун борганларида, у электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштираётганларида, Ж.Қ.нинг укаси С.Қ. (1985 й.т.) аралашиб, давлат инспекторларини қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг танасининг турли қисмларига тан жароҳатлари етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 27.08.2019 йилда туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0