Кўршапалак уясини сотиб олиш илинжида бўлган эркакни чув туширишди

© Sputnik / Вячеслав Бобков / Медиабанкка ўтишЛетучая мышь – нетопырь-карлик.
Летучая мышь – нетопырь-карлик. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентлик танишига саратон ва бошқа турдаги оғир касалликларга даво бўлувчи кўршапалак уясини топиб беришини ваъда қилган ва бунинг эвазига ундан бир неча минг доллар олган.

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Кўршапалак уясини сотиб олмоқчи бўлган эркакни чув тушириб кетишди.

МММ рекламаси Зубовский булварда  - Sputnik Ўзбекистон
"Кўршапалак уяси": Ўзбекистонда янги молиявий пирамида оммалашмоқда

ИИВ хабарига кўра, 20 март куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи 33 ёшли Д.Н. таниши, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи 38 ёшли А.У.га саратон ва бошқа турдаги оғир касалликларга даво бўлувчи кўршапалак уясини топиб беришини ваъда қилган ва алдов йўли билан ундан 5 минг доллар олган. Бироқ шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Н. ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0