ССВ Ангрендаги фожиа юзасидан қўшимча маълум берди

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишМедицинская сестра
Медицинская сестра - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ангрен шаҳри ҳудудидаги автомобиль йўли ва темир йўл кесишмасида автотранспорт воситалари ҳамда юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида икки киши қурбон бўлди. Вазирлик томонидан сафарбар қилинган малакали мутахассислар жараҳатланганлар ҳаёти учун курашмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқ сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида рўй берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳатланганлар борасида маълумот берди.

ЙТҲ оқибатида жабрланган 22 ёшли Ф. Ю. “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши,юз юмшоқ тўқима жароҳати ҳамда кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати”, 24 ёшли А. Н. “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, юз юмшоқ тўқима жароҳати, кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати”, 30 ёшли А.Н. “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, чап кўз юмшоқ тўқима жароҳати, ўнг тизза ёпиқ жароҳати, ўнг оёқ учинчи бармоқнинг чиқиши, кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати”, 51 ёшли Х.М. эса “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, пастки жағнинг ёпиқ синиши, юзнинг ўнг соҳаси ва пешона соҳасининг лат ейиши, юқори лаб лат ейиши ва йиртилиши” ташхислари билан Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимида даво муолажалари олмоқда.

Железнодорожный переезд - Sputnik Ўзбекистон
Ангренда юк машинаси поездга урилиши оқибатида 2 киши қурбон бўлди

Қайд этилишича, уларнинг аҳволи ССВ томонидан доимий назоратга олинган. Вазирлик томонидан сафарбар қилинган малакали мутахассислар жараҳатланганлар ҳаёти учун курашмоқда. Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ангрен шаҳри ҳудудидаги автомобиль йўли ва темир йўл кесишмасида автотранспорт воситалари ҳамда юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинган эди.  “Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “САМС” русумли юк машинаси юк вагонларни тортиб кетаётган поезднинг  8-вагонига урилган. Натижада вагонларнинг 2 таси изидан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда турган “Дамас” русумли автомобилни босиб қолган.

“Дамас” автомобилида бўлган 5 нафар фуқародан 2 нафари Н.А. ва А.Х. воқеа жойида вафот этган. Қолган жароҳат олган 3 нафар фуқаро ҳамда “САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси Ангрен шаҳар  тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган ва зудлик билан тиббий текширувлардан ўтказилиб, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Янгиликлар лентаси
0