Тошкент аэропортида бемор тез ёрдам машинасига йўл берилмагани сабаб вафот этди

© Минздрав УзбекистанаСкорая помощь
Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яккасарой тўйхонаси ёнидаги йўл тиқилинч сабабли тез ёрдам машинаси йўлда 5-6 дақиқа туриб қолади. Тез ёрдам машинасининг чироғи ёниб, чақириқ сигнали янграб турса-да, машинага йўл берилмайди.

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Тошкент аэропортида 60 ёшли бемор тез ёрдам машинасига йўл берилмагани сабаб вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

“Жорий йил 11 сентябрь куни эрталаб соат 07:25да Тошкент халқаро аэропортидан Call марказга 60 ёшли кишининг соғлиғи ёмонлашиб, ҳушидан кетгани ҳақида чақириқ тушади. Бу маълумот зудлик билан Яккасарой туманидаги 10-бўлимга етказилган. Орадан 1 дақиқа ўтиб, яъни, соат 07:26да “Тез ёрдам” бригадаси чақириқ жойига отланади. Бироқ, Яккасарой тўйхонаси ёнидаги йўл тиқилинч бўлгани сабабли “Тез ёрдам” 5-6 дақиқа туриб қолади. «Тез ёрдам» машинасининг чироғи ёниб, чақириқ сигнали янграб турса-да, машинага йўл берилмайди”, - дейилади хабарда.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
“Тез ёрдам”га тушаётган мурожаатларнинг 30%дан кўпроғи асоссиз чақириқлар – ССВ

Тез ёрдам манзилга етиб борганида аэропорт шифокорлари беморга тиббий ёрдам кўрсатаётган экан. Тез ёрдам шифокорлари ҳам дарҳол ишга киришади. Беморда ўпка-юрак реанимацияси муолажалари ўтказилади. Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бемор вафот этади.

“Бунга аксарият ҳолатда йўлларда тез ёрдам машинасига йўл берилмаслик ҳам сабаб бўлмоқда.Тараққий этган хорижий давлатларда тез ёрдамга йўл бўшатиб бериш бўйича ҳайдовчиларда шахсий масъулият жуда юқори. Биз эса йўлларда кўпинча бунинг аксига гувоҳ бўламиз. Машина чақирув сигналини ёқиб турса-да бунга парво қилмайдиган ҳайдовчилар ҳам йўқ эмас”, - дейди дейди Шошилинч ва тез тиббий ёрдам масалалари бўйича маҳаллий координатор Обиджон Дилмуродов.

Скорая помощь, Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Шифокорларга бўлаётган тажовузларнинг охири борми? - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу каби ҳолатларни олдини олиш учун ҳайдовчиларни тез ёрдам машинасига йўл беришга чақирган.

“Шу ўринда, ҳайдовчиларга мурожаат қилиб шуни айтмоқчи эдикки, қадрли ҳайдовчилар, ёнингизда чироғи ва чақирув сигналини ёқиб келаётган «тез ёрдам» машинасининг кўмагига, балки сизнинг яқинларингиздан бири кўз тутиб тургандир. Тез ёрдам ошиққан манзил сизнинг хонадонингиз бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас-ку. Қолаверса, кимнингдир фарзанди, отаси ёки онаси, жони-жигарининг ҳаёти қил устида турган бўлиши, сиз озгина ҳиммат қилиб, тез ёрдамга йўл берсангиз бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишдек катта савобга шерик бўлишингиз мумкин”,  -дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0