Мессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором

Тошкентда айрим телеграм канал гуруҳ иштирокчилари сўроқ қилинмоқда

582
(Янгиланган 16:57 08.10.2019)
“Telegram” мессенжерида мактаб ўқувчиларининг оналари бир бирларига Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги хабарни улашишмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. ИИББ “Telegram”да мактаб ўқувчиларининг оналари бир бирларига Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги хабар юзасидан текширув ўтказмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 322-моддасига (“Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари”) мувофиқ, ИИББ бошлиғи ушбу аудиохабарларни ариза сифатида кўриб чиқиш топшириғини берган.

Ҳозирги вақтда дастлабки тергов текширувлари олиб борилмоқда, ушбу хабарларни тарқатувчи “Telegram” каналидаги гуруҳ иштирокчилари сўроқ қилинмоқдалар.

“Тезкор чора кўрилиши учун барча фуқароларимиздан ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги тўғри маълумотларни 102 рақамига, яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига ёки ҳудудий профилактика инспекторига, мактаб директорига хабар қилишларини сўраймиз. Ижтимоий тармоқларда, мессенжерларда ва гуруҳларда шов-шув кўтариб, ваҳима қилишнинг кераги йўқ”, - дейилади ИИББ хабарида.

582