Наручники на стекле полицейской машины

Ўзбекистонда яна уч камерунлик фирибгарликда гумонланмоқда

144
Аввалроқ тўрт нафар Камерун фуқароларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинган эди. Уларнинг барчаси фирибгарликда гумонланмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов тепартаменти фирибгарликда гумон қилинаётган яна уч нафар Камерун фуқаролари суратларини эълон қилди.

Ҳозирда улар жиноят содир этишда гумон қилиниб, терговга жалб қилинган.

В настоящее время еще в отношении трех граждан Республики Камерун, подозреваемых в совершении преступлений, ведется следствие.
МВД Узбекистана
Ўзбекистонда яна уч камерунлик фирибгарликда гумонланмоқда

Суратлардаги шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролар яқин бўлган ички ишлар бўлимларига ёки 102 телефон рақамига, шунингдек, Тергов департаментининг (71) 231-30-97, (71) 231-36-22, (71) 233-65-34 ҳамда Жиноят қидирув бош бошқармасининг (71) 231-34-33 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тўрт нафар Камерун фуқароларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

144
Знак аварийной остановки

Тошкентдаги ЙТҲда 20 ёшли қиз қурбон бўлди

46
Яккасарой туманида “Cobalt” машинаси бетон тўсиққа бориб урилди. ЙТҲда уч киши жароҳатланди, бир киши эса қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Тошкент шаҳридаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 20 ёшли қиз қурбон бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, 11 август куни Қушбеги массивида 19 ёшли Д.М. “Cobalt” русумли автомобилни бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилган. 

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва унинг уч нафар йўловчилари – 20 ёшли Н.Б., Д.Ш. ва А.К.лар тан жароҳати олган ва шифохонага олиб борилган. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан А.К. шифохонада вафот этди.

Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноий иш очилган.

46
Наручники на двери клетки

Журналист Бобомурод Абдуллаев Қирғизистонда ҳибсга олинди

202
Журналист Бобомурод Абдуллаев Бишкекда Ўзбекистон сўровига асосан қўлга олинди. Ҳозирда унинг экстрадицияси масаласи ҳал қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистон фуқароси, журналист Бобомурод Абдуллаев Қирғизистонда ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикасининг сўровига асосан, 22.01.1993 йилдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Минск Конвенциясига мувофиқ, Б.Абдуллаев Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирги кунда унинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши масаласи ҳал қилинмоқда.

2018 йилда Тошкент шаҳар суди “Усмон Ҳақназар” тахаллуси остида мақолалар чоп этиб келган журналист Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилганлик учун уч йил ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум қилган ва суд залида озод қилган эди. Ушбу жиноий иш бўйича айбланган яна уч кишига қўйилган айблар олиб ташланган ва улар суд залида озодликка чиқарилган эди.

202
Города мира. Шанхай

"Ўз айбини ҳис қилармикан?" Хитой Помпеони "телбаларча ёлғон"да айблади

13
Хитой ТИВ вакили Чжао Лицзянь АҚШ давлат котиби Майк Помпеони "сиёсий вирус"ни, ёлғонни тарқатишда ва далилларни бузиб кўрсатишда айблади

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. ХҲР ТИВ вакили Чжао Лицзянь АҚШ давлат котиби Майк Помпеони "сиёсий вирус"ни, ёлғонни тарқатишда ва далилларни бузиб кўрсатишда айблади, деб хабар беради РИА Новости.

Аввалроқ, америкалик дипломат ўзининг Чехия Республикасига ташрифи чоғида, Хитой ҳамма жойда бизнесни назорат қилишга интилаётгани ва демократияга Россиядан кўра янада кўпроқ таҳдид солаётганини айтди.

"Совуқ уруш ғоялари ва ўзининг шахсий манфаатларини ҳисобга олиб, Помпео Хитой Коммунистик партиясини, шунингдек, ХҲРнинг ички ва ташқи сиёсатини қайта-қайта асоссиз равишда танқид қилмоқда. Хитой бу борада бир неча бор ўзининг қатъий позициясини билдирган", - деди Чжао Лицзянь.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Помпео қаерга бормасин, ўзи билан "сиёсий вирус" ва "дезинформация"ни олиб юриб, тарқатади. Помпео ва унга ўхшаганлар "халқаро ҳамжамиятни аксил-хитой ва аксил-коммунизм аравасига боғлаб қўйишга" уринмоқдалар, аммо бундай уринишлар муваффақият қозонмайди, деди Лицзянь.

""Фурсатдан фойдаланиб, ОАВдан шу нарсани сўрамоқчи эдим, жаноб Помпеодан қизиқиб кўрингизлар, у кун ора ёлғонни такрорлаб, далилларни рад этиб ёки бузиб кўрсатганида айбдорлик ҳиссини туймасмикин?", - деди дипломат.

13