Пожары в Калифорнии, США

АҚШда 9 ёшли бола 5 кишининг ўлимида айбланмоқда

363
(Янгиланган 18:02 09.10.2019)
АҚШда 9 ёшли бола ичида уч нафар ёш болали оила бўлган кўчма уйни ёқиб юборишда айбланмоқда. Ёнғинда 5 киши қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Иллинойс штатининг 9 ёшли фуқароси 5 кишини ўлдиришда айбланмоқда, деб хабар қилмоқда АҚШнинг Peoria Journal Star прокурор Грег Мингерга асосан.

Хабарда айтилишига кўра, 6 апрель куни уйига яқин жойда жойлашган кўчма уйни ёқиб юборган. Оловда 5 киши қурбон бўлган, улардан 3 нафари вояга етмаганлар бўлган. Ёнаётган кўчма уйдан 2 киши қутулиб қолган.

Ёнғин тунги соат 11да бошланган, ёғоч уй жуда тез ёниб кетган, ўт ўчирувчилар етиб келганда бутун уй олов ичида бўлган.

Прокурор айтишига қараганда, ёш бола устидан ҳукм чиқариш унинг учун осон бўлмаган.

– Бу албатта трагедия, лекин айбланувчи ҳам жуда ёш ва у энг оғир жиноятлардан бирида айбланмоқда. Нима бўлганда ҳам унга қамоқ жазоси берилмайди. Унга 5 йиллик синов муддати берилиши мумкин холос”, - дейди прокурор.

363
Девушка в поле

Бухорода жанжаллашган қайнота ва куёвни ажратмоқчи бўлган аёл дўппосланди

205
Бухорода 30 ёшли қайнота куёви билан жанжаллашган. Қайнота уларни ажратиш учун келган аёлни дўппослаган.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Бухорода қайнота ва куёвнинг жанжали жиноят иши очилиши билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Ҳодиса 26 июнь куни Бухоро шаҳрида жойлашган Перинатал маркази олдида содир бўлган. 30 ёшли Н.Р. куёви Ж.С. билан жанжаллашган. Бунга ўзаро олдиндан бўлган келишмовчилик сабаб бўлган. Н.Р. уларни ажратиш учун келган аёлни дўппослаб, ўртача оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

205
Теглар:
ҳодиса, Бухоро

"Карантин баҳонасида": Наманганда мансабдорлар катта миқдорда давлат маблағларини ўмарди

369
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текшируви давомида аниқланган.

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Наманганда санитария-эпидемиология осойишталик марказидаги талон-тарожликлар фош этилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текшируви давомида аниқланган.

Наманган вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари "F.B.", "A.T." ва "H.S." МЧЖлар билан тузилган шартномага мувофиқ, 275,9 млн сўм бўлган "гипохлорид калций" дезинфекцияловчи воситаларни 524,8 млн сўмга, яъни ўртача бозор нархидан 248,9 млн сўмга қиммат нархларда сотиб олиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

369
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Ученики в президентской школе в Хиве

Мактабларда “Тарбия” фани жорий этилади

9
“Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда “Тарбия” фани жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларида “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда “Тарбия” фани  1–9-синфларда – 2020/2021 ўқув йилидан, 10–11-синфларда эса 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фанларга ажратилган умумий соатлар доирасида босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

“Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар янги ўқув йили бошлангунга қадар чоп этилиб, жойларга етказилади.

2020 йил июль ойидан бошлаб янги ўқув йили бошлангунга қадар умумтаълим мактабларидаги “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” ва “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари учун халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида “Тарбия” фанидан онлайн шаклда мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади.

“Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув мажмуаларини харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети ва халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Қарор билан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун “Тарбия” фани концепцияси тасдиқланди.

9