Самолет Airbus 320 Узбекских авиалиний

Тошкент-Екатеринбург рейси Тюменга қўнишга мажбур бўлди

113
(Янгиланган 14:14 10.10.2019)
Тошкент-Екатеринбург йўналиши бўйича HY611 қатновини амалга оширувчи А320 самолёти Тюмень шаҳридаги захира аэродромига йўналтирилди.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Бугун, 10 октябр куни Тошкент-Екатеринбург йўналиши бўйича HY611  қатновини амалга оширувчи А320 самолёти Тюмень шаҳридаги захира аэродромига йўналтирилди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” компаниясининг маълум қилишича, бунга Екатеринбургдаги Кольцово аэропортининг техник сабабларга кўра ёпилгани сабаб бўлган. 

Таъкидланишича, Колцово аэропорти очилгач, Ўзбекистон самолёти ўз манзилида давом этади.

Бугун ушбу ҳаво бўшлиғида Ан-12 ҳарбий-транспорт самолёти фавқулодда қўнди, дея хабар қилади РИА Новости. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда бўлган 20 киши омон қолган.

Маълум қилинишича, самолёт қўниш вақтида ҳаво кемасида ёнғин чиққан ва оловни ўчиришга муваффақ бўлинган. Фавқулодда вазиятга самолёт шассисининг чиқмаганлиги сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

113