“Навоий азот”да 4 киши номаълум газдан заҳарланди

© Navoiyazot АО «Navoiyazot»
 АО «Navoiyazot» - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Навоий азот”га қарашли ПВХ заводида 4 киши номаълум газдан заҳарланиб касалхонага ётқизилди. ССВ мазкур ҳолатни қатъий назоратга олган.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik.  “Навоий азот”га қарашли ПВХ заводида 4 киши номаълум газдан заҳарланиб касалхонага ётқизилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида қайд этилишича, 28 октябрь куни тахминан соат 16:00да Навоий вилояти “Навоий азот” АЖга қарашли ПВХ заводида номаълум куйдирувчи газдан ингаляцион заҳарланиш юз берган. 

Автомобиль скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Хоразмда бутун бошли оиланинг газ исидан вафот этишига нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Мазкур ҳолат юзасидан тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Фавқулодда вазиятда жароҳатланган 4 нафар бемор Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Токсикология бўлимига ётқизилган. 

Таъкидланишича, тажрибали шифокорлар томонидан беморларнинг аҳволи баҳоланиб, уларга замонавий даволаш стандартлари бўйича малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

ССВ мазкур ҳолатни қатъий назоратга олганини ва беморларнинг аҳволи юзасидан қўшимча маълумот беришини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0