Ҳайдовчилар ўртасида тўппонча билан таҳдид қилинганлик ҳолати юзасидан ИИБ изоҳи

© Тошкент шаҳар ИИББПотасовка на автодороге в Ташкенте
Потасовка на автодороге в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент туманларининг бирида автомобиль йўлда вужудга келган тортишув давомида ҳайдовчиларнинг бири тўппонча билан таҳдид қилгани иддао қилинган. Тошкент шаҳар ИИББ воқеа юзасидан изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 8 нояб - Sputnik. Интернет тармоғида ҳайдовчилар ўртасида юзага чиққан келишмовчилик акс этган видео тарқалиб, унда ҳайдовчилардан бири тўппонча билан ўқталгани акс этган, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида.

Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушбу фактнинг текшируви ўтказилиб, ҳодиса иштирокчилари ва келишмовчилик сабабларига аниқлик киритилди.

Навоийда фуқаро ИИБ ходимини йўлнинг қоқ ўртасида дўппослади

Ҳодиса светофор ишламаслиги оқибатида тирбандлик юзага келган Келес кўчасида содир бўлди. Иккита автомобиллар ҳайдовчилари бир-бирларига йўл бермаганликлари оқибатида улар ўртасида келишмовчилик юзага чиққан.

Жанжал давомида "Матиз" автомобили ҳайдовчиси "Кобальт" автомобилини бошқарган фуқарога ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилган.

Ушбу можаро бўйича текширув давом этмоқда, унинг натижаларига кўра можаро иштирокчиларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Янгиликлар лентаси
0