СИЗО

Республика акушерлик ва гинекология тиббиёт марказидаги кирдикорлар фош этилди

560
Маълум қилинишича, марказнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари республиканинг қатор тижорат банклари ва хусусий корхоналари билан тил бирикиб ўтган салкам икки йили дваомида илмий-амалий марказ бюджетини талон-тарож қилиб келган.

ТОШКЕНТ, 8 нояб - Sputnik. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази”да терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Операция
Информационная служба Министерства здравоохранения Узбекистана

Маълум қилинишича, марказнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, “Давр банк”нинг Юнусобод филиали, “Ипак йўли” банкининг Мирзо Улуғбек филиали ходимлари ҳамда “T.S”, “S.F” МЧЖлари мансабдор шахслари, “X.U” ва “S.P.” хусусий корхоналари раҳбарлари ноқонуний даромад орттириш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, 2018 ва жорий йилнинг ўтган даврида марказнинг жами 15,3 млрд. сўм пул маблағларини талон-торож қилган.

Ҳозирда “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази” мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

560
Флаг Австралии.

Ургутда нафақахўр икки кишини Австралияга ишга юбораман деб чув туширди

139
Фуқаро икки кишига уларни Австралияга ишга юборишини айтиб, уларнинг 6,5 минг долларини ўзлаштириб юборган.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Самарқандда фирибгарликка қўл урган фуқаро ушланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Самарқанддан келиб тушган ҳужжатлар кўра, 2019 йил август ойидан сентябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Ургут тумани Навоий шоҳ кўчасидаги уйларнинг бирида яшовчи, нафақахўр Х.Х. уйида Ш.Х. ва М.М.нинг ўғли У.Х.ларни Австралияга ишлашга юборишда ёрдам беришга ваъда берган.

“Хизмати” эвазига Ш.Х.дан 3000 доллар, М.М.дан эса 3500 долларни талаб қилган. Пулларни олгандан сўнг ваъдасини бажармаган ва уларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида Х.Х. ушланган.

Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг фирибгарлик моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

139
Знак аварийной остановки

Шўрчида “Нексия” ҳайдовчиси 11 ёшли боланинг умрига зомин бўлди

149
(Янгиланган 14:19 24.05.2020)
28 ёшли ҳайдовчи машинани тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида вояга етмаган бола қурбон бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ 23 май куни Шўрчи тумани, “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий автомобиль йўлида  содир бўлган. “Нексия-3” машинасининг 28 ёшли ҳайдовчиси тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда С.Т.ни уриб юборган.

Натижада пиёда 11 ёшли С.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишларини, пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.

149
Жасур Яхшибоев

Яхшибоев Беларусь чемпионатида яна пешқадамга айланди

108
Жасур Яхшибоев футбол бўйича Беларусь чемпионатининг 10-турида голлари сонини 7 тага етказди ва тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонлик легионер, “Энергетик-БГУ” ўйинчиси Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатида тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди.

“Ислочь” клубига қарши ўтган ўйиннинг 13-дақиқасида Жасур Яхшибоев 11 метрлик масофадан белгиланган жаримани мукаммал бажарди ва голлари сонини 7 тага етказишга муваффақ бўлди. "Энергетик-БГУ” жамоаси рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда Жасур Яхшибоев тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Шаҳбоз Умаров 78-дақиқада захирага олинди.

Шу тариқа, ушбу ғалаба эвазига “Энергетик-БГУ” мусобақа жадвалида иккинчи ўринга (21 очко) чиқиб олди ва пешқадам БАТЭдан бир очкога ортда қолмоқда.

108