Огонь

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи 50 нафар йўловчини қутқариб қолди

568
(Янгиланган 11:44 02.12.2019)
Петербургликлар ижтимоий тармоқларга йўловчи автобуси ёнаётгани акс этган видеони жойлаштиришган. Аниқланишича, йўловчилар ўзбекистонлик ҳайдовчининг тезкор ва тўғри ҳаракатлари туфайли омон қолишган.

ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи 50 нафар йўловчини қутқариб қолди. Бу ҳақда Spbdnevnik.ru сайти хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 1 декабрь куни петербургликлар ижтимоий тармоқларга йўловчи автобуси ёнаётгани акс этган видеони жойлаштиришган.

Хабарда салонда 50га яқин йўловчи бўлгани, жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқлиги айтилган. Эллик киши автобусдан ўз вақтида чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Улар ҳайдовчининг тезкор ва тўғри ҳаракатлари туфайли омон қолишди. Ўзбекистонлик 43 ёшли эркак кун қаҳрамонига айланди, у корхонада уч йилдан буён ишлайди, дея маълум қилган “Третий парк” ОАЖ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 211-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси “Черная речка” метро бекатидан соат 11:40лар атрофида йўлга чиққан, соат 12лар атрофида эса у автобуснинг орқасида қора тутун пайдо бўлганини кўрган. Эркак “Балтиец” меҳмонхонаси ёнида тўхтаб, бирданига учта эшикни очиб юборган ҳамда ва эвакуация эълон қилган.

“Третий парк” ОАЖ ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани, автобусдан чиқиб кетган йўловчилар кейинги автобусга чиқишганини тасдиқлаган.

Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан тегишли текширув ишлари ўтказилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодиса сабабларини аниқлаштиради.

568
Теглар:
ҳодиса, ёнғин, Санкт-Петербург
Девушка сидит закрыв лицо. Иллюстративное фото

Каттақўрғонда бир қиз уни икки эркак зўрлаганини маълум қилди: улардан бири ўлган

600
Иккинчи январь куни 16 ёшли қиз уни турли вақтларда икки эркак зўрлаганини маълум қилган. 10 январда қиз бедарак йўқолган. Бундан ташқари, гумонланувчиларнинг бири 13 январь куни ўлган.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида вояга етмаган қиз 2 январь куни ИИБга мурожаат қилиб, икки эркак унинг номусига текканини маълум қилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, 16 ёшли П.Э. фуқаро И.С. ўзининг “Матиз” машинасида уни Каттақўрғон шаҳар “Чинобод” маҳалласи ҳудудига олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига текканлигини маълум қилган. Шунингдек, фуқаро С.Р. ҳам “ВАЗ 2106” машинасида уни тумандаги “Сув омбори” ҳудудига олиб бориб, уни зўрлаб жинсий алоқа қилганлиги айтган.

Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговга қадар текширув доирасида воқеа жойини кўздан кечириб, ишга алоқадор шахсларнинг кўрсатмаларини олган. Қиз танасидаги жароҳатларга аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган.

Ишда тўпланган далилларга асосан Ўзбекистон ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан (номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш) жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, П.Э.нинг аризасида кўрсатилган фуқаро С.Р. 13 январь куни ўзининг Каттақўрғон туман “Саройқўрғон” маҳалласида жойлашган уйида вафот этганлиги аниқланган.

Фуқаро С.Р.нинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 14 январь куни қизнинг онаси фарзанди 10 январь куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

600
Теглар:
жиноят, зўрлаш, Каттақўрғон тумани, Самарқанд вилояти
Сотрудник МЧС во время тушения пожара

Янги-Ангрен ИЭСда юз берган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди

159
(Янгиланган 20:53 20.01.2021)
Аниқлик киритилишича, вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда.

Режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган.

Аниқлик киритилишича, вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

ФВВнинг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.

Ҳодиса натижасида Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг инфратузилмаси ва технологик ускуналарига шикаст етмаган.

159
Теглар:
портлаш, Янги-Ангрен ИЭС
Руки в наручниках.

Андижонда боғча мудираларини шантаж қилган "журналистлар" қўлга олинди

52
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида А.А. ва М.А. Андижон вилояти Марҳамат туманидаги боғча МТМ фаолияти бўйича материал тайёрлаш мақсадида муассаса раҳбаридан икки юз минг сўм олаётган вақтида туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Андижон шаҳридаги қатор мактабгача таълим муассасаларида ўзларини "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ходимлари" деб таништирган фуқаролар — А.А. ва М.А. муайян муаммоларни аниқлаб, муассасалар раҳбарларидан пул талаб қилишган.

Бу ҳақда АОКА хабар бермоқда.

Хусусан, А.А ва М.А Андижон шаҳридаги 3та мактабгача таълим муассасасини текшириб, уларнинг фаолиятида турли камчиликлар аниқлаб, муассаса раҳбарларидан жами 1 000 000 (бир миллион) сўм миқдорида пул маблағини ноқонуний тарзда талаб қилиб олган. Уларнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган Андижон шаҳридаги мактабгача таълим бўлимига қарашли 61-сон муассаса раҳбари мазкур таъмагирлик ҳолати юзасидан вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида 2021 йилнинг 19 январь куни А.А. ва М.А. Андижон вилоятининг Марҳамат туманида жойлашган 28-сонли МТМ фаолияти бўйича материал тайёрлаш мақсадида муассаса раҳбаридан 200 000 (икки юз минг) сўм миқдорида пул маблағи олаётган вақтида туман ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан қўлга олинди. Уларга тегишли қалбаки гувоҳномалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Текшириш давомида ушбу шахслар "Халқ иродаси" журнали таҳририяти томонидан берилган гувоҳномаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги номи ёзилган ҳамда давлат рамзи (герби) қўйилган гувоҳномалардан фойдаланиб боғчалар фаолиятини текшириб юрганлиги маълум бўлди. Улар "Халқ иродаси" журнали таҳририятида жамоатчилик шартномаси асосида ишлаб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Марҳамат тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлар олиб борилмоқда.

Агентлик бу каби ҳолатлар такрор содир этилгани боис барча фуқаролардан ҳушёр ва огоҳ бўлишга чорлаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июль ойида Бухоро вилоятида ўзларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вакиллари ва "Юрт салоҳияти" газетаси мухбирлари деб таништирган шахслар қўлга олингани хабар берилган эди.

52