ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Андижон вилояти Андижон шаҳрининг 2-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғир содир бўлди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса бугун, 4 декабрь куни соат 14:00ларда рўй берган. Ёнғинга қўлбола усулда тайёрланган газни тортиш мосламасида юзага келган чақнаш сабаб бўлган.
Таъкидланишича, уйнинг 4 та хонадони зарар кўрган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган жойда 8 нафар фуқаролар касалхонага мурожаат қилганлар, қурбонлар йўқ”, - дейилган хабарда.
Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Департамент ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилишини қўшимча қилган.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Омонбой” маҳалласида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабар қилинишича, ёнғин, бугун, 7 март куни тахминан соат 11:00 ларда содир бўлган.
ФВВ вилоят бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келган. Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этилган.
Содир бўлган ҳолатда жабрланган ва қурбонлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди. Ёнғин натижасида мазкур кафеда ишлаган ва яшаган беш киши ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумнида бир оиланинг 4 аъзоси ва меҳмон ис газидан заҳарланиб, ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда республика прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳодиса ҳақидаги хабар 2021 йил 6 март куни соат 11:30 ларда туман ИИБга келиб тушган. “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро И.У.(эркак) ва унинг қизлари Р.С. (2003 йилда туғилган), Р.А. (2010 йилда туғилган) ва ўғли Р.М. (2005 йилда туғилган) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. хонадонда ўрнатилган иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари (Одам ўлишига, бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Туман ИИБ дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги чойхонада уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 43 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 219 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 37 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 78 915 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди.
Айни пайтда 682 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда - 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 116,5 миллиондан ошди, 2,5 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (28,9 млн), Ҳиндистонда (11,2 млн), Бразилияда (10,9 млн).