Денежные купюры и монеты разных стран

Одамларни катта пулга алдаган "Хуман" раҳбари уйлари, машиналари ва пуллари ҳибсга олинди

666
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётган ва судда кўрилаётган жиноят ишлари доирасида жабрланувчиларга етказилган зарарларни тўлиқ қоплаш чоралари кўрилмоқда

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан "HUMAN" хусусий бандлик агентлиги" МЧЖ рахбари Ш.Файзуллаевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланди.

Файзуллаевга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик иши) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Айблов хулосаси Тошкент вилоят прокуратураси томонидан 11.12.2019 йилда тасдиқланиб, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судига юборилган.

"Жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида айбланувчи Ш.Файзуллаевга тегишли бўлган хонадонлар, автомашиналар, кимматбаҳо мол-мулклар хатланган ва нақд пуллар олиниб, ИИВ депозит ҳисоб рақамига топширилган", - деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Шунингдек, "HUMAN" хусусий бандлик агентлиги МЧЖ мансабдор шахслари томонидан фуқаролардан олинган жуда кўп миқдордаги пул маблағлари 11 та хўжалик юритувчи субъектларга турли-хил йўллар билан кўчириш орқали ўзлаштирилган қисми жиноят иши қўзғатган холатда алоҳида иш юритувга ажратилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётган ва судда кўрилаётган жиноят ишлари доирасида жабрланувчиларга етказилган зарарларни тўлиқ қоплаш чоралари кўрилмоқда.

666
Показания сейсмографа

Тожикистондаги зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудида сезилди

122
Тожикистондаги зилзила Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида сезилди. Тошкентда унинг кучи 3 баллни ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. 9 июль куни Тошкент вақти билан 11:39 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. У Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила координаталари: 39,96 градус шимолий кенглик; 69,31 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,7. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 145 км жанубий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Тошкент 145 км, 3 балл, Наманган 231 км, 2 балл, Андижон 273 км, 2 балл, Фарғона 215 км, 2 балл, Гулистон 74 км, 4 балл, Жиззах 126 км, 3 балл, Самарқанд 204 км, 2 балл, Термиз 352 км, 2 балл, Қарши 326 км, 2 балл, Навоий 335 км, 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаган. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

122
Теглар:
зилзила, Тожикистон, Ўзбекистон

Ўзбекистонда биринчи чет эллик коронавирусдан вафот этди

215
Бемор 21 июнь куни тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Коронавирус инфекциясига чалинган афғонистонлик 40 ёшли бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабарга кўра, Афғонистон давлати фуқароси 40 ёшли М.Ҳ. (эркак)ни 2-3 кун давомида йўтал ва тана ҳарорати кўтарилиши безовта қилган.

21 июнь куни тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга “СOVID-19”, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шифохонада бемор бир неча марта мутахассислар томонидан онлайн консультация қилинган, даволаш жараёни уларнинг тавсияси асосида олиб борилган.

"Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди", - дейилган хабарда.

Ўзбекистонда куни кеча, 8 июль куни, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 092 нафарга етди.

Республика Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли карантин чоралари кескин кучайтирилади.

Республика ҳудудида 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилади: автотранспорт ҳаракати ва йирик жамоат объектлари фаолияти чекланади.

215
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Ўзбекистонда бир суткада 472та COVID-19 аниқланди

54
(Янгиланган 09:01 10.07.2020)
ССВ хабарига кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4226 нафар бемордан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморлар сони бир суткада 472тага ортди, шунингдек, вафот этганлар сони 6тага ошди, деб хабар бермоқда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Карантинный центр в Наманганской области
Штаб по коронавирусу по Наманганской области

Инфекцияни юқтирган беморларнинг 275 нафари карантин муассасаларида, 190 нафари аҳоли орасида, 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Вафот этганларнинг 1 нафари чет эл фуқароси (афғонистонлик) бўлган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 227 нафар фуқаро соғайган. COVID-19 қайд этилган жами 11564 нафар бемордан 7287 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 %ни ташкил этмоқда.

Олимлар COVIDга иммунитет борасида ҳайратланарли хулосага келишди >>>

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4226 нафар бемордан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси - COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилган эди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда ушбу инфекция билан беморланганлар сони 11,8 миллиондан ошиб кетган, 545 мингдан зиёд киши вафот этган.

54
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси