Сотрудники МЧС помогли пассажирам автобуса и легких автомобилей

Йўлда музлаб қолиши мумкин бўлган 18 кишига ёрдам кўрсатилди

650
Жиззахда қорнинг кўп ёғиши туфайли йўлда қолиб кетган автобус ва енгил автомобиллар йўловчиларига ёрдам кўрсатилди ва кўнгилсиз ҳолатни олди олинди.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Жиззахда қорнинг кўп ёғиши оқибатида йўлда қолиб кетган 18 кишига ёрдам кўрсатилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 14 декабрь куни вилоят бошқармасининг навбатчилик қисмига “Ғаллаорол-Қўйтош 4Р” йўлининг 42-километрида қорнинг кўп ёғиши оқибатида автобус ва енгил автомобиллар йўлда қолиб кетганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.

Вилоят ФВБ қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Қайд этилишича, олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида “ISUZU” русумли автобус, “Cobalt” ва  “Volga” русумли енгил автомобиллар салонидаги 18 нафар фуқаро эвакуация қилинди.

650
Теглар:
ёрдам, ФВВ, Жиззах
Массаж

Тошкентда интим спа-салонлар аниқланди

745
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари профилактик тадбирлар давомида Яккасарой тумани жойлашган спа-салонлар фаолиятини текширилди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари профилактик тадбирлар давомида спа-салонлар фаолиятини текширилди.

Таъкидланишича, пойтахт аҳолисидан келиб тушаётган спа-салонларда фоҳишахоналар мажудлиги ҳақидаги шикоятларнинг сони ошмоқда.

23 ва 24 февраль кунлари мазкур тадбирлар Яккасарой тумани ходимлари томонидан ташкил этилди. Профилактик тадбирлар давомида бир қатор спа-салонлар фаолияти текширилди. Натижада “қўшимча” хизматлар таклиф қилинаётгани билан боғлиқ фактлар аниқланди.

Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор майор Муниса Абдураҳмонованинг сўзларига кўра, спа-салон очган тадбиркорлар кўпинча кейинчалик фаолиятда қатнашмасдан, масъулиятни менежерларга юклашади. Натижада масъул шахсда ноқонуний хизматлар ташкил этиш икмонияти пайдо бўлади. Салон эгаси учун эса ички ишлар органлари ходимларининг ташрифи кутилмаган янгиликка айланади.

Хабарда айтилишича, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича спа-салонлар ходимлари ва раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари интим характерга эга ноқонуний хизматлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

745
Теглар:
фоҳишахона, Тошкент, Ўзбекистон

Самарқандда хотини ва унинг жазманини ўлдирган эркак узоқ муддатга қамалди

383
Пастдарғомлик эркак хотини ва унинг жазмани дея тахмин қилинаётган шахс ортидан кузатиб бориб, уларни савдо марказида одамларнинг кўз ўнгида пичоқлаганди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Самарқанд шаҳридаги савдо маркази ҳудудида хотинини хиёнатда гумонсираб, уни ва у билан бирга бўлган эркакни пичоқлаб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, шу кунларда мазкур иш юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судда кўриб чиқилган.

Қотилликда айбланувчи шахс бу ишни жаҳл устида содир этгани, ўша пайт ўзини йўқотиб қўйганини айтиб, қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини билдирди.

Эркак Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” ва “ж” бандлари (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) билан айбли деб топилган. Суд унга 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Маҳкум жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, қотиллик Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасидаги савдо марказларининг бирида содир этилганди. Пастдарғомлик эркак хотини ва унинг жазмани дея тахмин қилинаётган шахс ортидан кузатиб бориб, одамларнинг кўз ўнгида уларга пичоқ билан ташланган. Жабрланганлар ўткир қон йўқотиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

383
Теглар:
ҳукм, қотиллик, Самарқанд

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

679
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

679