Волгоградда ичида 57 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус юк машинасига бориб урилди

© ГУ МВД России по Волгоградской областиАвтобус с гражданами Узбекистана столкнулся с КамАЗом под Волгоградом
Автобус с гражданами Узбекистана столкнулся с КамАЗом под Волгоградом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЙТҲ шанба куни Волгоград вилояти Чернишковский туманида рўй берган. Ўзбекистон фуқаролари автобусда Саратов вилоятидаги ўтказиш пунктига кетаётган бўлган.

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Ичида 57 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган буюртма автобуси Волгоград вилоятидаги трассада КамАЗ юк машинаси билан тўқнашди, беш киши жабрланди. Бу ҳақда РИА Новостига минтақа бўйича ИИВ ББ вакили Антон Корнаухов маълум қилди.

Машина после ДТП. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Саратовдаги ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳаётдан кўз юмди

Хабарда ёзилишича, ЙТҲ 21 декабрь, шанба куни маҳаллий вақт билан соат 9:20ларда Волгоград вилояти Чернишковский туманида рўй берган. Ўзбекистон фуқаролари автобусда Саратов вилоятидаги ўтказиш пунктига кетаётган бўлган.

“А-260 автомобиль йўлида буюртма автобуси ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан чиқаётиб, устунликни бермаган ва асосий йўл бўйлаб ҳаракатланаётган “КамАЗ” автомобили билан тўқнашган. Сўнгра автобус йўл четидаги ариққа тушиб кетган... ЙТҲ оқибатида 5 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди, улар Чернишковский марказий туман касалхонасига етказилган”, - дея маълум қилган Корнаухов.

Ҳозирда воқеа жойида терговчилар ва фавқулодда хизмат ходимлари иш олиб бормоқда ва автобус йўловчиларини маҳаллий мактаблардан бирига вақтинча жойлаштириш масаласи ҳал қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0