Бош прокуратура Олмазор, Яшнобод ва Косон туманларида ўтган сайлов бўйича текширув бошлади

© Sputnik / Максим БлиновКак голосовали узбекистанцы в Москве на парламентских выборах
Как голосовали узбекистанцы в Москве на парламентских выборах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тажрибали прокурор-тергов ходимлари Тошкент ва Қашқадарё вилоятиннг айрим туманларидаги сайлов жараёнида юз берган қонун бузилиши ҳолатларини ўрганмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Бош прокуратура штаби оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқларда сайловга оид қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида эълон қилинган маълумот ва хабарлар узлуксиз равишда ўрганмоқда.

Бош прокуратура хабарига кўра,  Қашқадарё вилояти Косон тумани халқ депутатлари Кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган шахсларни ўз номзодларини қайтариб олишга мажбурлаш, Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 10, 23 ва 142-сонли сайлов участкалари ишига ноқонуний аралашиш ҳамда округ ва участка сайлов комиссияларига Тошкент шаҳри Яшнобод туманида овозларни санаб чиқиш бўйича якуний баённома нусхасини тўлдириш ва баённома нусхаларини ҳеч кимга тарқатмаслик юзасидан ғайриқонуний кўрсатма берилиши билан боғлиқ маълумотлар тарқалган ва кенг жамоатчилик орасида муҳокамага сабаб бўлган.

Генеральный прокурор Узбекистана Нигматулла Юлдашев - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокурор сайловга оид прокуратурага нечта мурожаат келиб тушганини маълум қилди

Марказий сайлов комиссиясидан юқорида келтирилган маълумотлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага тақдим этилди.

“Шу муносабат билан, тажрибали прокурор-тергов ходимларидан иборат махсус гуруҳлар шакллантирилиб, мазкур хабарларнинг ҳар бири синчковлик билан ҳар томонлама ўрганилмоқда”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бу борада Марказий сайлов комиссияси билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилиб, тезкор маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган.

Хабарда текширишлар натижасига кўра хабар берилиши қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда сайловчиларнинг 71,1 фоизи иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0