Қозоғистондаги авиаҳалокат қурбонлари рўйхати

935
(Янгиланган 14:57 27.12.2019)
Bek Air  авиакомпаниясига қарашли Fokker-100 самолётининг ҳалокати 27 декабр куни тонгда юз берди. Олма-Отадан Нур-Султонга қараб йўл олган лайнер осмонга кўтарилишда баландликка кўтарила олмай, бетон тўсиқни бузиб ўтган ва икки қаватли бинога тўқнашган.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Қозоғистон ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етганлиги ҳақида маълумот бермоқда. Sputnik Қозоғистон хабари асосида.

Олдинроқ ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Авиаҳалокат қурбонлари рўйхати:

1. Николай Астанов 

2. Рустам Кайдаров 

3. Бауыржан Калиев 

4. Базархан Карибаев

5. Марат Муратбаев

6. Абай Нурбеков

7. Аршат Исина

8. Сания Аманжол 

9. Дана Круглова

10. Каирхан Туматов 

11. Валерий Ануфриев

12. Имина Оспанова

ИИВ маълумотига кўра, самолёт бортида 93 нафар йўловчи бўлган (олдинроқ бу рақам 95 дея кўрсатилганди), улар орасида икки нафари Украина, бир нафари Қирғизистон, бир нафари Хитой фуқароларидир. Чет эллик йўловчиларнинг барчаси ҳаёт.

Айни вақтда 49 нафар йўловчи касалхонага ётқизилган, уларнинг 18 нафари оғир аҳволда.

Bek Air авиакомпаниясининг Fokker-100 самолёти ҳалокати 27 декабрь куни эрталаб юз берди. Олма-Отадан Нур-Султонга йўл олган лайнер осмонга кўтарила олмади ва бетон тўсиқни бузиб ўтиб, икки қаватли бинога тўқнашди.

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия изҳор қилди ва барча айбдорлар жазоланишини билдирди. Бош вазир Аскар Мамин бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган.

 

935