UzAuto Motors начнет выпускать машины в новых цветах

UzAuto Motors фуқароларни фирибгарлардан огоҳлантирди

239
Таъкидланишича, бугунги кунда кўпгина огоҳлантиришларга қарамай фуқароларга янги автомобиль таклиф қилиб, алдов йўли билан уларнинг маблағларини ўзлаштираётган фирибгарларлик ҳолатлари ҳали ҳамон учраб турибди.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Самарқандда автомобиль сотиб олиш учун пул тўлаган фуқаролар бир ҳафтадан буён автосалонда тунаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. UzAuto Motors компанияси ушбу хабар юзасидан баёнот берди.

Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс
Узавтомоторс / ASKAR YACUBOV для Sputnik Узбекистан

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи “Diyora orzu trans” МЧЖ UzAuto Motors компаниясининг расмий дилери эмас.

Ҳозирда кўпгина огоҳлантиришларга қарамай фирибгарларнинг турли лизинг ва кредит ташкилотлари кўринишида харидорларга автомобиль таклиф қилиб, уларни чув тушириш ҳолатлари кузатилмоқда.  

UzAuto Motors янги автомобиль харид қилиш истагида бўлган харидорлардан огоҳ бўлишни ҳамда фақатгина компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилишни сўраган. Расмий дилерларнинг тўлиқ рўйхати билан компания расмий сайтида танишиш мумкин.

239