Пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ушланди

© ГУВД ТашкентаПоследствия ДТП
Последствия ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ ҳайдовчи йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориши оқибатида содир бўлган.

ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Сурхондарёда пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган ҳайдовчи ушланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 1 январь куни соат 08:00 ларда содир бўлган.

В Каракалпакстане в результате наезда грузового автомобиля погибли два пешехода. - Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистонда юк машинаси йўл четида ўтирган икки фуқарони уриб юборди

Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб келаётган номаълум ҳайдовчи ўз автомашинасида пиёдани уриб юборган.  

Ҳайдовчининг ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан қочиши натижасида, Ангор туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро Д.А. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини қизириқлик 1980 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Б. ўз бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомобилида содир этганлиги аниқланиб, шу куни қўлга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ ҳайдовчи йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориши оқибатида содир бўлган.

Янгиликлар лентаси
0