Мужчина показывает разбитый кулак, архивное фото

“Каптива” ҳайдовчиcи ЙПХ инспекторининг юзига мушт туширди

533
Ҳайдовчи баённома расмийлаштираётган ЙПХ инспекторига фаол қаршилик кўрсатган. Уни ҳақоратлаб, юзига мушти билан урган. Натижада ЙПХ инспекторига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Жиззах шаҳрида ҳайдовчи ЙПХ инспекторига қўл кўтарди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, 2019 йил 31 декабрь куни вилояти  И.Каримов кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори катта тезликда ҳаракатланаётган “Каптива” русумли автомобилни тўхтатган.

Ҳайдовчининг автомобилни маст ҳолда бошқараётганлигини гумон қилиб, уни наркология диспансерига олиб борган. Ўтказилган тиббий текширув натижасида ҳайдовчининг мастлиги тасдиқлангандан сўнг маъмурий баённома расмийлаштираётган вақтида ҳайдовчи ЙПХ инспекторига фаол қаршилик кўрсатган. Ҳайдовчи инспекторни ҳақоратлаб, юзига мушти билан урган. Натижада ЙПХ инспекторига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Автомобиль вақтинчалик жарима майдонига қўйилиб, ҳайдовчи Б.Б. ИИБга топширилган. Мазкур ҳолат бўйича Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

533