Символы закона и правосудия

Суд блогер Отабек Нуритдиновнинг кассация шикоятини кўриб чиқди

287
Суд мажлисида Абдуфатто Нуритдинов иштирокида жабрланувчилар ва гувоҳлар сўроқ қилинган. Ҳуқуқбузарнинг кўрсатмалари ва ҳимоячисининг музокара сўзлари тингланган.

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Андижон вилояти маъмурий судининг кассация инстанцияси фуқаро Абдуфатто Нуритдинов (блогер Отабек Нуритдинов)нинг шикоятини рад этди.

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, суд мажлисида Абдуфатто Нуритдинов томонидан Андижон вилоят маъмурий судининг 30 декабрдаги қарори устидан кассация тартибида келтирган шикояти маъмурий иш ҳужжатлари асосида Андижон вилоят маъмурий суди судьяси Д. Халилов раислигида кўриб чиқилди кўриб чиқилди.

Суд мажлисида Абдуфатто Нуритдинов иштирокида жабрланувчилар ва гувоҳлар сўроқ қилинган. Ҳуқуқбузарнинг кўрсатмалари ва ҳимоячисининг музокара сўзлари тингланган.

“Суд ушбу маъмурий иш материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганган ҳолда, Абдуфатто Нуритдиновнинг кассация тартибида берилган шикоятини рад қилиб, қаноатлантирилмасдан қолдириш ва Андижон вилоят маъмурий суди томонидан 30 декабрдаги унга нисбатан чиқарилган қарорни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилинганлиги маълум қилинади”, — дейилади хабарда.

Аввалроқ 30 декабрь куни Андижон вилоят маъмурий судининг очиқ суд мажлисида Асака туман ИИБ томонидан фуқаро Абдуфатто Нуритдинов (блогер Отабек Нуритдинов)га оид Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддаси билан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилгани ҳақида хабар берилган эди.

Суд қарорига кўра, Абдуфатто Нуритдинов юқорида келтирилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

287